Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


Кимё ва газ-кимё технологик кластерлар фаолиятини мувофиқлаштириш лойиҳа офиси

Рихсиев Шерзод Расулжон ўғли

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти Кимё ва газ-кимё технологик кластерлар фаолиятини мувофиқлаштириш лойиҳа офиси бошлиғи

 

Телефон рақами: +998781407455

Электрон почта манзили: sh.rixsiyev@uks.uz

 

Меҳнат фаолияти

2024 й-ҳ.в. “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Инвестиция фаолиятини истиқболли ривожлантириш департаменти Кимё ва газ-кимё технологик кластерлар фаолиятини мувофиқлаштириш лойиҳа офиси раҳбари
2022–2024 йй “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Инвестиция фаолиятини истиқболли ривожлантириш департаментининг етакчи мутахассиси, бош мутахассиси
2021–2022 йй “Технопарк” МЧЖнинг импорт ва экспорт операциялари бўйича мутахассис
2018–2022 йй Пекин технология ва бизнес университети (Хитой) талабаси
2017–2018 йй Пекин тил ва маданият университети (Хитой) талабаси

 

Вазифалари

  • Тармоқдаги инвестиция фаолиятини истиқболли режалаштириш, ривожлантириш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш;
  • Янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, таҳлил қилиш, асослаш ва амалга ошириш механизмларини шакллантириш;
  • Ички ва ташқи инвесторлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, инвестицияларни жалб этиш ва уларни самарали ўзлаштиришни таъминлаш;
  • Инвестиция дастурлари, ривожланиш концепциялари ва лойиҳа портфелларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш бўйича раҳбарлик қилиш;
  • Тармоқ корхоналарида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича мониторинг олиб бориш, таҳлил қилиш ва муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;
  • Халқаро молия институтлари, банклар, донор ташкилотлар ва стратегик шериклар билан ҳамкорликда инвестиция ресурсларини жалб қилиш ишларини мувофиқлаштириш;
  • лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш (бизнес-режа, молиявий моделлаштириш, ИЧТ – ички чегарали таъсир ва бошқалар асосида);
  • ҳудудий ва соҳавий инвестиция салоҳиятини баҳолаш, янги истиқболли йўналишлар бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • тегишли давлат органлари билан инвестиция сиёсати ва лойиҳаларни мувофиқлаштириш юзасидан мулоқот ва ҳамкорликни амалга ошириш;
  • Инвестициявий хатарлар ва хавфларни таҳлил қилиш, уларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Охирги янгиланган вақти: 2025 йил 30-октябр


Улашиш:
Юклаб олиш: