Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


Рўйхатга олиш ва ижро интизомини назорат қилиш бўлими

    

Салихов Хуршид Эргашевич

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти Рўйхатга олиш ва ижро интизомини назорат қилиш бўлими бошлиғи

 

Телефон рақами: +998781407494

Электрон почта манзили: x.salixov@uks.uz

 

Меҳнат фаолияти

2022-й. - ҳ.в. «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти Йиғма ахборот-таҳлил департаментининг Рўйхатга олиш ва ижро интизомини назорат қилиш бўлими бошлиғи
2018-2022 йй. Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки Котибиятни Ижро интизомини назорат қилиш бўлими бошлиғи, Ижро аппарати Ижро интизоми бўлими бошлиғи, Ижро аппарати Ижро, хат-хужжатлар ва Бошқарув қарорларини назорати бошқармаси бошлиғи, Ижро аппарати рахбар ўринбосари
2017-2018 йй. Халқ банки Тошкент вилояти филиали Пул муомаласи ва касса операциялари бўлими етакчи мутахассиси, бош мутахассиси
2014-2017 йй. «Ишонч» банклараро суғурта компанияси Тошкент вилояти филиали директори
2013-2014 йй. “Ўзбекинвестхаёт" суғурта компанияси Тошкент шаҳар филиали андеррайтери
2008-2013 йй. Халқ банки Тошкент шаҳар филиали Пул муомаласи бўлими етакчи мутахассиси, нақд пул маблағлари берилишини таҳлил қилиш шўбаси мудири, Валюта операциялари бўлими бошлиғи, Ахборот технологиялари бўлими бошлиғи
2008-2008 йй. “Ўзсаноатқурилишбанк" Чилонзор филиали Бек офис таҳлил хизмати бош мутахассиси
2006-2008 йй. Халқ банки Тошкент шаҳар Чилонзор филиали Ички назорат бўлими бошлиғи, етакчи мутахасиси
2004-2006 йй. Халқ банки Тошкент шаҳар Чилонзор филиали кассир, Операциялари бўлими 2 тоифали мутахасиси, етакчи мутахасиси, Ички назорат бўлими бошлиғи

 

Вазифалари

  • Жамиятга келиб тушган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари, Олий Мажлис қарор ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва топшириқлари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ва Жамият қарорларининг бажарилиши устидан назорат қилиш, ҳисоботлар юритиш ва доимий мониторингни амалга ошириш;
  • Жамиятга бошқа вазирлик ва идоралардан келиб тушган ҳужжатларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан ўтказилган ҳужжатларни ўз муддатида “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали бошқарув раиси ва раис ўринбосарларига резолюция қўйиш учун киритиш;
  • Жамият раҳбарияти томонидан топшириқ сифатида белгиланган мурожаат хатларини белгиланган тартибда ҳамда муддатларда кўриб чиқилиши ва ўз вақтида жавоблар юборилишини назорат қилиш;
  • Жамият бошқарувининг кенгайтирилган мажлис баёнлари топшириқлари ижроси устидан назорат ўрнатиш ва раҳбариятга ахборот киритиш.

Охирги янгиланган вақти: 2026 йил 31-март


Улашиш:
Юклаб олиш: