Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


Харажатларни таҳлил қилиш ва таннархни камайтириш бўлими

Саидов Санжар Анваржонович

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти Харажатларни таҳлил қилиш ва таннархни камайтириш бўлими бошлиғи

 

Телефон рақами: +998781407432

Электрон почта манзили: s.saidov@uks.uz

 

Меҳнат фаолияти

2023-й. – ҳ.в.  “Ўзкимёсаноат” Акциядорлик жамияти Иқтисодиёт ва бизнесни режалаштириш департаментининг  Харажатларни таҳлил қилиш ва таннархни камайтириш бўлими бошлиғи
2021-2023 йй “Ўзкимёсаноат” Акциядорлик жамияти Иқтисодиёт ва бизнесни режалаштириш департаменти бош иқтисодчиси.
2020-2021 йй “Navoiyazot” акциядорлик жамияти Режалаштириш ва иқтисодий таҳлил бўлими 1-тоифали иқтисодчиси.
2020-2020 йй “Navoiyazot” акциядорлик жамияти Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш комплекси бошқарув №908-цехида меҳнат ва ишлаб чиқаришни режалаштириш бюроси бошлиғи
2020-2020 йй “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти бошқармасида Режа-иқтисод бўлими иқтисодчиси.
2018-2020 йй “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар цехи иқтисодчиси.
2010-2018 йй “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” масъулияти чекланган жамияти темир йўл цехи маҳсулот хазиначиси.
2009-2010 йй “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” унитар корхонаси темир йўл цехи таъмирловчи чилангари.
2006-2007 йй “Тошкент давлат техника универститети” иқтисодиёт назарияси кафедраси лаборанти.
2005-2009 йй “Тошкент давлат техника университети” талабаси.

 

Вазифалари

  • Тармоқ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи ва харажатлари даражасига таъсир этувчи омилларни батафсил таҳлил қилиш;
  • ишлаб чиқариш ва маҳсулот сотиш харажатларини камайтириш, ишлаб чиқариш рентабеллигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тайёрлаш;
  • корхоналарнинг ички имкониятларини аниқлаш, хомашё, материалларни тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, технологияларни такомиллаштириш орқали ёқилғи-энергия ресурсларини тежаш, ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш ва автоматлаштириш, жиҳозларни оптимал ишлаш усулларини жорий этиш, йўқотишларни камайтириш;
  • корхоналар фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш, ёқилғи-энергия ресурсларини тежаш бўйича йиғма комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

Охирги янгиланган вақти: 2026 йил 31-март


Улашиш:
Юклаб олиш: