"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти Ички аудит хизмати бошлиғи
Вазифалари
Жамият Кузатув кенгашини ишончли ахборот билан таъминлаш ва ички аудитнинг амалга оширилиши натижалари бўйича Жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш;
Ички аудит жараёнида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Жамият бошқарувига тавсияларни тезкорлик билан киритиш, уларнинг бартараф этилишини назорат қилиш;
Ҳар йили Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган режага мувофиқ тегишли текширишлар ўтказиш йўли билан ички аудитни амалга ошириш (ҳар чоракда ва ҳисобот йили якунлари бўйича);
Жамият томонидан тузиладиган хўжалик шартномаларининг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказиш;
Бухгалтерия ҳисобини юритишда ва молиявий ҳисоботни тузишда Жамиятга методик ёрдам бериш, уларга молия, солиқ, банк қонунлари ва бошқа қонунчилик масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
Техник топшириқларни ишлаб чиқишда, ташқи аудиторлик ташкилотларининг таклифларини баҳолашда ҳамда аудиторлик ва баҳоловчи текширишларини ўтказиш учун ташқи аудиторлик ташкилотини танлашда тавсияларни тайёрлашда Жамиятнинг Кузатув кенгашига ва Бошқарувига кўмаклашиш;
Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини мониторинг қилиш;
Бўлажак йирик битим, Жамиятнинг аффиланган шахси билан битим ёки Жамиятнинг аффиланган шахси билан йирик битимни ўрганиш ва тавсия бериш;
Корхонанинг шуъба хўжалик жамиятлари ички аудит хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш ва заруратга қараб уларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш.