2025 йил 17-июл
Кимё ва газ-кимё технологик кластерлар фаолиятини мувофиқлаштириш лойиҳа офиси
Рихсиев Шерзод Расулжон ўғли
"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти Кимё ва газ-кимё технологик кластерлар фаолиятини мувофиқлаштириш лойиҳа офиси бошлиғи
Телефон рақами: +998781407455
Электрон почта манзили: sh.rixsiyev@uks.uz
Меҳнат фаолияти
| 2024 й-ҳ.в. |
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Инвестиция фаолиятини истиқболли ривожлантириш департаменти Кимё ва газ-кимё технологик кластерлар фаолиятини мувофиқлаштириш лойиҳа офиси раҳбари |
| 2022–2024 йй |
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Инвестиция фаолиятини истиқболли ривожлантириш департаментининг етакчи мутахассиси, бош мутахассиси |
| 2021–2022 йй |
“Технопарк” МЧЖнинг импорт ва экспорт операциялари бўйича мутахассис |
| 2018–2022 йй |
Пекин технология ва бизнес университети (Хитой) талабаси |
| 2017–2018 йй |
Пекин тил ва маданият университети (Хитой) талабаси |
Вазифалари
- Тармоқдаги инвестиция фаолиятини истиқболли режалаштириш, ривожлантириш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш;
- Янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, таҳлил қилиш, асослаш ва амалга ошириш механизмларини шакллантириш;
- Ички ва ташқи инвесторлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, инвестицияларни жалб этиш ва уларни самарали ўзлаштиришни таъминлаш;
- Инвестиция дастурлари, ривожланиш концепциялари ва лойиҳа портфелларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш бўйича раҳбарлик қилиш;
- Тармоқ корхоналарида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича мониторинг олиб бориш, таҳлил қилиш ва муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;
- Халқаро молия институтлари, банклар, донор ташкилотлар ва стратегик шериклар билан ҳамкорликда инвестиция ресурсларини жалб қилиш ишларини мувофиқлаштириш;
- лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш (бизнес-режа, молиявий моделлаштириш, ИЧТ – ички чегарали таъсир ва бошқалар асосида);
- ҳудудий ва соҳавий инвестиция салоҳиятини баҳолаш, янги истиқболли йўналишлар бўйича таклифлар тайёрлаш;
- тегишли давлат органлари билан инвестиция сиёсати ва лойиҳаларни мувофиқлаштириш юзасидан мулоқот ва ҳамкорликни амалга ошириш;
- Инвестициявий хатарлар ва хавфларни таҳлил қилиш, уларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш.