Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


Тошкент вилоятида “Яшил водород ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси

2026 йил 19-январ

Лойиҳанинг мақсади: Табиий газ ўрнини босувчи экологик тоза хомашёдан йилига 3 минг тонна яшил водород ишлаб чиқаришни ташкил этишда жаҳоннинг энг сўнги технологик ютуқларини қўллаш. Ушбу лойиҳа бир вақтнинг ўзида юқори рентабелликни ҳамда миллий кимё саноатида минерал ўғитлар ишлаб чиқаришда яшил технологияларни кенг жалб этишга мустаҳкам пойдевор яратади. 
•    Шу билан бир қаторда, корхоналар энергия мустақиллигини ҳамда саноат жараёнларининг экологик манфаатларга мослигни таъминлайди. 
•    Лойиҳанинг қиймати 88 млн долларни ташкил этади.
Лойиҳадан кутилаётган асосий натижалар:
•    Лойиҳа қуввати: йилига 3 минг тн.
•    Маҳсулот: Яшил водород.
•    Инвестор: “АCWА Power” (Саудия Арабистони)
•    Яратиладиган иш ўрни: 35 нафар.
•    Пудратчи: “Power China Huadong Engineering” (Хитой)
•    Лойиҳани амалга ошириш муддати: 2023 – 2025 йиллар. 
•    Генерация қуввати: 52 Мвт (шамол энергияси)

Охирги янгиланган вақти: 2026 йил 31-март


Улашиш:
Юклаб олиш: