
Мазкур лойиҳа илғор илмий ишланмаларни жорий этиш, замонавий кимё саноати технологияларини ривожлантириш ҳамда маҳаллий хом ашё ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган.
Мазкур марказ Корея Республикасининг илмий-тадқиқот тажрибаси ва инновацион ёндашувларини Ўзбекистон шароитига мослаштирган ҳолда, янги турдаги кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқиш, технологик жараёнларни оптималлаштириш ва саноат корхоналари учун юқори қўшилган қийматли ечимлар яратишга хизмат қилади.
Марказ фаолияти доирасида илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш, тажриба-синов ишлари (R&D), пилот лойиҳаларни ишлаб чиқиш, стартапларни қўллаб-қувватлаш ва кадрлар тайёрлаш ишлари йўлга қўйилади. Шунингдек, маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни кучайтириш орқали янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш кўзда тутилади.
Лойиҳанинг асосий мақсади — Ўзбекистонда кимё-технология соҳасида илмий салоҳиятни ошириш, инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш ва рақобатбардош кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришдан иборат.
Шу билан бирга, марказ фаолияти қуйидаги устувор илмий йўналишлар бўйича амалга оширилади:
Газ ва кўмир кимёси соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш.
Кимёвий моддаларни чуқур таҳлил қилиш ва замонавий аналитик усулларни жорий этиш.
Сорбентлар ва фильтрловчи материаллар ишлаб чиқиш.
Юқори самарали катализаторлар яратиш ва такомиллаштириш.
Наноматериаллар синтези ва уларни амалиётга жорий қилиш.
Композит материаллар ишлаб чиқиш ва уларнинг қўлланилиш соҳаларини кенгайтириш.
Амалга ошириш муддати
Йиллик R&D лойиҳалари
Пилот лойиҳалар
Янги иш ўринлари






Охирги янгиланган вақти: 2026 йил 25-май