Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


«Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК

Samadov Farrux Xamzayevich

Шамуратов Шухрат Торемуратович

«Қўнғирот сода заводи» МЧЖ директори

Қабулхона: +998949047999

Девонхона: +998792292236

Ишонч телефони: +998792244111

Электрон почта манзили: office@kungradsoda.uz

EXAT почта манзили: qonirat.soda@exat.uz

Manzil: 210100, O'zbekiston Respublikasi, Navoiy viloyati, Navoiy shahri, 5

logologo 
 

  

 

  

 

 

 

Маркетингга оид маълумот
Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари Калцийланган сода, техник тузи
Ишлаб чиқаришда зарур бўлган асосий хом-ашё Техник мақсадлар учун кўл тузи, оҳактош
Асосий маҳаллий истеъмолчилар Ойна ишлаб чиқариш ва кимё саноати корхоналари, қурилиш корхоналари
Асосий чет эллик истеъмолчилар Қирғизистон, Туркия

 

“Қўнғирот сода заводи” масъулияти чекланган жамияти — Ўзбекистон кимё саноатининг йирик корхоналаридан бири бўлиб, Марказий Осиёда кальцинацияланган сода ишлаб чиқарадиган ягона завод ҳисобланади. 
Заводни барпо етиш учун асос бўлган ҳужжат — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995-йил 2-мартдаги “Қўнғирот сода заводини қуриш тўғрисида”ги 79-сон қарори ҳисобланади. Ушбу қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида маҳаллий хом ашёлардан фойдаланган ҳолда халқ хўжалиги учун зарур бўлган кальцинацияланган сода ишлаб чиқарувчи йирик кимё корхонасини қуриш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳамда “Ўзкимёсаноат” ДAКнинг таклифига асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002-йил 14-майдаги 158-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан “Қўнғирот сода заводи қурилишини якунлаш тўғрисида”ги топшириқлар белгиланди ва қурилиш ишлари жадал суръатларда давом еттирилди. 
Завод қурилишининг асосий мақсади — маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш, импорт ўрнини босувчи кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва халқ хўжалиги тармоқларининг содага бўлган еҳтиёжини тўлиқ қондиришдан иборатдир. Сода (На₂CО₃) — кимё саноатининг енг муҳим маҳсулотларидан бири бўлиб, у йенгил саноат, металлургия, селлюлоза-қоғоз, шиша, силикагел, ювиш воситалари ишлаб чиқариш, шунингдек иссиқлик електр стансиялари, қозонхоналар ва сув тозалаш тизимларида кенг қўлланилади.
 Лойиҳа бўйича йиллик қуввати 100 минг тонна ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Корхона 2006-йили ишга туширилган.
2012-йил 16-ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1853-сонли “Қўнғирот сода заводи” корхонасида сода ишлаб чиқаришни кенгайтириш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор асосида заводнинг ишлаб чиқариш қувватини 200 минг тоннага ошириш, замонавий технологияларни жорий етиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.2016-йилда лойиҳа тўлиқ якунланди. Натижада “Қўнғирот сода заводи”нинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 200 минг тонна калсинацияланган сода га йетказилди. Ишлаб чиқариш жараёнлари Хонейвелл ва Сиеменс компанияларининг замонавий автоматлаштирилган бошқарув тизимлари ёрдамида бошқарилади.Заводда калсинацияланган сода ишлаб чиқаришда анъанавий Солвай (аммиакли) усули қўлланилади.
Технологиянинг ўзига хос жиҳати, бунда оҳактош (CаCО₃)ни кокс билан емас, балки табиий газ ёрдамида ёндириш орқали таркибида 29 фоиз CО₂ бўлган ўчоқ гази олинади. Бу технология енергия сарфини камайтириш, екологик хавфсизликни таъминлаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имконини беради.
Бугунги кунда “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ:
Ўзбекистон ички бозорини кимёвий маҳсулотлар билан таъминлаб келмоқда;

  • экспорт ҳажмини босқичма-босқич оширмоқда;
  • маҳаллий хом ашёлардан самарали фойдаланмоқда
  • ишлаб чиқариш жараёнларини екологик талабларга мос равишда такомиллаштирмоқда.

Корхона фаолияти натижасида мамлакат кимё саноати тармоғининг барқарор ривожланишига, янги иш ўринлари яратилишига ва ҳудуд иқтисодиётининг юксалишига сезиларли ҳисса қўшмоқда.
 

Охирги янгиланган вақти: 2026 йил 25-май


Улашиш:
Юклаб олиш: