Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


«Аммофос-Максам» АЖ

Umarov Iskandar Gayratovich

“Ammofos-Maxam” AJ boshqaruvi raisi 

Қабулхона: +998781504141

Девонхона: +998781507284

Матбуот хизмати: +998559000111

Ишонч телефони: +998559000111

Электрон почта манзили: info@ammofos-maxam.uz

EXAT почта манзили: ammofos@exat.uz

Манзил: 110100, O'zbekiston Respublikasi, Toshkent viloyati, Olmaliq shahri

logo 

Корхона ҳақида қисқа маълумот
Почта манзили 110100, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри
Корхона раҳбари Умаров Искандар Гайратович
Телефон
факс
+998 (78) 150 41 41
+998 (78) 150 58 14
Вебсайт www.ammofos-maxam.uz
Электрон қути (E-mail) info@ammofos-maxam.uz
Тармоқ Кимё саноати
Юридик мақоми Акциядорлик жамияти
Ишчилар сони 2 945
Маркетингга оид маълумот
Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари Аммофос, аммоний сулфат фосфат, супрефос, аммоний сулфати, ДВП, электролит, олтин гугурт кислотаси, озуқа фосфати (чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик саноати учун), тринатрийфосфат ва бошқалар
Ишлаб чиқаришда зарур бўлган асосий хом-ашё Фосфор уни, олтин гугурт, аммиак
Асосий маҳаллий истеъмолчилар Қишлоқ хўжалиги, кимё ва саноатнинг бошқа тармоқ корхоналари
Асосий чет эллик истеъмолчилар Тожикистон, Афғонистон, Хитой

 

«Аммофос-Махам» АЖ – Ўзбекистон Республикасининг Қизилқум фосфоритларидан мураккаб азот-фосфорли минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи йирик корхоналардан биридир. Ушбу корхона «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти таркибига киради ва мамлакатнинг кимё саноати соҳасидаги етакчи ишлаб чиқарувчилардан ҳисобланади. Корхона саноат майдони Олмалиқ шаҳрида жойлашган. Корхонанинг умумий майдони 522,5 гектарни ташкил этади. «Аммофос-Махам» АЖнинг географик жойлашуви ва қулай транспорт тармоғи, ишлаб чиқаришнинг самарали ва рақобатбардош бўлишини таъминлайди. Ушбу корхонанинг маҳсулотлари нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро бозорда ҳам талабгор бўлиб, мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги ва кимё саноатига катта ҳисса қўшмоқда.
1969-йил 18-декабрда экстраксион фосфор кислотаси (ЭФК) ва аммофос ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичи ишга туширилди. Жаҳон амалиётида илк маротаба 24,5% фосфор ангидридини (P2O5) ўз ичига олган Қоратоғ фосфоритларидан донадорланган аммофос ишлаб чиқариш технологияси ўзлаштирилди. 1973-йилда иккинчи навбат, 1978-йилда эса ишлаб чиқаришнинг учинчи навбати ишга туширилди. 1980-йилда корхонанинг иккинчи навбатида реконструкция ишлари амалга оширилди.
1992-йил февраль ойида Олмалиқ кимё заводи Олмалиқ «Аммофос» ишлаб чиқариш бирлашмасига, 2001-йил август ойида Очиқ Акциядорлик Жамияти – «Аммофос» ОАЖга ўзгартирилди. 2008-йилда «MAXAM International S.L.U» хорижий компанияси корхона акцияларининг 49 фоизини сотиб олди. Бу ўзгариш натижасида корхона номи «Аммофос-Махам» ОАЖга ўзгартирилди, у «Аммофос» ОАЖнинг ҳуқуқий вориси бўлиб, бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Адлия бошқармасининг 2009-йил 19-февралдаги 322-сонли гувоҳномаси берилган. 2014-йилда «Аммофос-Махам» ОАЖ «Аммофос-Махам» АЖ деб қайта номланди. Қайта рўйхатдан ўтиш Тошкент вилояти Адлия бошқармаси томонидан амалга оширилди ва бу ҳақида 2014-йил 22-октябрдаги 159-сонли гувоҳнома берилган.
 

Охирги янгиланган вақти: 2026 йил 25-май


Улашиш:
Юклаб олиш: