2015 йилнинг январ-апрел ойларида “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари фаолияти тўғрисида
2015 йил 4-июн
2015 йилнинг январ-май ойларида“Ўзкимёсаноат” корхоналарида 882,2 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 103,9% ташкил қилди. Айни пайтда 80,9 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 119,7%. Соф ҳолда 539,31минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 427,76 минг тонна азотли ўғитлар, 55,78 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 55,78 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.“Ўзкимёсаноат” ДАКнинг ягона акциядори умумий йиғилиш ўтказилиши
2015 йил 3-июн
“Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси 2015 йилнинг 13 июнида Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 38-уйда жойлашган Компаниянинг маъмурий биносида ўтказиладиган акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида хабар беради. Акциядорлар ушбу эълон чоп этилгандан кундан бошлаб акциядорлар умумий йиғилишига кўриб чиқиш учун киритилган материаллар билан Тошкент ш., Навои кўчаси, 38-уй манзилида, иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача акциядорлар умумий йиғилишининг ўтказилиш кунигача танишиб чиқишга хақлидир.“Ўзкимёсаноат” ДАК Инновация ярмаркаси ишида фаол қатнашди
2015 йил 27-май
“Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари шу йил 19-21 май кунлари “Ўзэкспомарказ”да ўтказилган VIII Республика инновация ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмакаси ишида фаол иштирок этди. Ярмарканинг кимё саноати шуъбасида компания корхоналари томонидан 2014 йилда ўзлаштирилган ва жорий йилда ишлаб чиқарилишини режалаштирилган маҳсулотлар намуналари, 2015 йил инновация лойиҳалари ҳамда “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналарининг инновация эҳтиёжлари бўйича материаллар намойиш этилди.Аудитор ташкилотларини танлаш мақсадида очиқ танлов
2015 йил 26-май
“Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси Халқаро аудит ва Халқаро молиявий ҳисоботлар талабларига жавоб берадиган 2015 йил якунилари бўйича ташқи аудит ўтказиш учун аудитор ташкилотларини танлаш мақсадида очиқ танлов эълон қилади.2015 йилнинг январ-апрел ойларида “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари фаолияти тўғрисида
2015 йил 19-май
2015 йилнинг январ-апрел ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 688,1 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 104,6% ташкил қилди. Айни пайтда 59,9 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 106,3%.VIII Республика Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси
2015 йил 13-май
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 апрелидаги №266-Ф сонли фармойишига асосан 2015 йилнинг 19-21 май кунлари Тошкент шахрининг АО МКК “Ўзэкспомарказ”ида Инновацион ғоя, технология ва лойиҳаларнинг VIII Республика ярмаркаси бўлиб ўтади. “Ўзкимёсаноат” ДАК кўргазмада корхоналарда ўзлаштирилган янги кимёвий маҳсулотлар турлари, сўнгги йилларда ўзлаштирилган янги инновацион маҳсулотларнинг буклетлари ҳамда инновацион ишланмаларга бўлган талаблари билан иштирок этади.2015 йил 8-май
Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.2012 йилдаги махсус қарорига биноан республика ҳудудларида жами 13 та заҳарли кимёвий воситалар ва токсик моддалар кўмиш махсус полигонлар мавжуд бўлиб, шундан 11 тасида консервация ишлари олиб борилади ва 2 тасида реконструкция қилиш лойиҳалари амалга оширилади (Жиззах вилоятида Фориш тумани ва Хоразм вилоятида Хазарасп туманида). Ушбу қарорга асосан консервация қилиш билан боғлиқ барча чора-тадбирлар, жумладан лойиҳа ишлаб чиқиш, уни экспертизадан ўтказиш, тендер савдоларини ўтказиш, қурилиш – монтаж ишлари ва қурилиш ишларини назорат қилиб бориш билан боғлиқ барча ҳаражатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш амалга оширилади. Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун бугунги кунда давлат бюджети ҳисобидан жами 17 млрд. 500 млн. сўм маблағ ажратилди (шундан 12,0 млрд. сўм 2015 йилда ажратилган).Фарғона ва Андижон вилоятларида семинар-кенгаш ўтказилди
2015 йил 8-май
2015 йил 7-май куни “Ўзкимёсаноат” ДАК Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда «Минерал ўғитларни кимё корхоналарида ишлаб чиқариш, сотиш, тарқатиш, «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖлари омборхоналарида сақлаш тартиб-қоидалари ҳамда уларни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи хўжаликлар далаларига етказиб беришда ўғирланиши, талон-тарож қилиниши, хонадонларда ноқонуний сақланиши ҳамда четга олиб чиқиб кетилишига қарши кураш борасидаги профилактик тадбирларни тўғри ташкил этиш чора-тадбирлари » мавзуида семинар-кенгаш ўтказишди.Германиянинг SAP компанияси мутахассислари билан онлайн видео-семинар
2015 йил 1-май
2015 йил 30 апрелда “Ўзкимёсаноат” ДАКда компания корхоналари молия-иқтисодий, бухгалтер ҳамда ахборот-коммуемкация хизматларининг раҳбарлар ва мутахассислариучун молия-иқтисодий вазифаларни инновациия технологияларни ёрдамида ечиш бўйичаонлайн видео-семинар Германиянинг компьютер дастурларинияратиш SAP компанияси иштирокида ташкил қилинди.2015 йил 1-май
2015 йил 29 апрелда “Ўзкимёсаноат” ДАКда Хитойнинг “CITIC Construction Co.Ltd” делегацияси билан ўтказилган учрашувда Қўнғирот сода заводининг иккинчи навбатида олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳамда кимё соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги истиқболлари, хусусан Самарқанд шаҳрида янги мураккаб ўғитлар (NPK) турларини ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.