Автомобил йўллар яҳланишини олдини оладиган реагент ишлаб чиқарилди
2015 йил 7-сентябр
“Максам-Чирчиқ” АЖда автомобил йўллар яҳланишини олдини оладиган 100% маҳаллий хом-ашё асосидареагент ишлаб чиқарилди. “Қамчиқ” девонида қиш шароитидаўтказилгансиновлар ижобий натижа берди -реагент -320 даражали совуқда ҳам ўз хусусиятларни намойиш қилади. Шу билан бирга реагентдан фойдаланганда автомобил йўлларинитаъмирлаш харажатлари қисқаради. “Ўзавтойўл” АК 2015-2016 йил қиш мавсумига мазкур реагентдан 100 тоннасини ишлаб чиқариш учун буюртма берди.«Poly Group» корпорациясининг делегацияси ташрифи
2015 йил 29-август
2015 йилнинг 25-28 август кунларида Хитойнинг «Poly Group» корпорацияси президенти жаноб Чжан Чжэньгао бошчилигида делегацияси Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди. Ташриф доирасида “Ўзкимесаноат” АЖ, “Ўзавтосаноат” АК ва бошқа идораларда учрашувлар ташкил этилиб, "Ангрен" ЭИЗ ҳудудида конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва автомобиль шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш"лойиҳанинг амалга оширилиши бўйича музокаралар олиб борилди.2015 йил 28-август
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти республикамиз кимёгарлари номидан Ўзбекистон халқини ҳаммамиз учун энг улуғ, энг азиз сана – Ватанимизнинг Мустақиллик куни, Истиқлолимизнинг 24-йиллиги билан табриклайди! Ушбу нурафшон айёмда барчага мустаҳкам соғлиқ, яхши кайфият,оилавий бахт-саодат ва янгидан-янги муваффақиятлар тилаймиз! Эл-юртимиз омон, осмонимиз мусаффо, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!2015 йилнинг январ-июль ойларида “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари фаолияти тўғрисида
2015 йил 11-август
2015 йилнинг январ-июль ойларида“Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1262,7 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 103,6% ташкил қилди. Айни пайтда 130,8 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 132,8%.2015 йилнинг I ярми якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари фаолияти тўғрисида
2015 йил 27-июл
2015 йилнинг январ-июнь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1102,5 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 103,5%) ҳамда 110,6 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 137,4%) ишлаб чиқарилди.“Навоийазот” АЖ ва Япониянинг компаниялари билан шартнома имзолади
2015 йил 23-июл
“Навоийазот” АЖ ва Япониянинг «Mitsubishi Heavy Industries» и «Mitsubishi Corporation» компаниялари ўртасида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш бўйича “фойдаланишга тўлиқ топшириш” шарти билан контракт имзоланди. Жорий йилнинг июнь ойида “Навоийазот” АЖ ва Япониянинг «Mitsubishi Heavy Industries» и «Mitsubishi Corporation» компаниялари ўртасида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш бўйича EPCC (лойиҳалаштириш, ускуна сотиб олиш, қуриш ва фойдаланишга топшириш) шарти билан контракт имзоланди.2015 йил I ярим йиллик мурожаатлар таҳлили
2015 йил 22-июн
Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига биноан, 2015 йилнинг январь-июн ойлари давомида компания корхоналари ва ташкилотлари томонидан Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш, хат ва аризаларини кўриб чиқиш ҳолати ва натижалари юзасидан 2015 йил 15 июнь куни бўлиб ўтган "Ўзкимёсаноат" давлат акциядорлик компанияси бошқарувининг селектор йиғилишида танқидий муҳокама қилинди.“Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари тармоқ саноат ярмаркасида
2015 йил 17-июн
Шу йил 10-12 июнь кунлари “Ўзэкспомарказ”да ўтказилган геология, ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати ҳамда ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплексларининг тармоқ саноат ярмаркаси 2015 йилда ишлаб чиқариш дастури доирасида “Ўзкимёсаноат” корхоналари маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 1,7 млрд сўмлик маҳсулотларини сотиб олиш бўйича шартномалар тузилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги “Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг биринчи босқичи доирасида ўтказилди.“Қўқон суперфосфат заводи” АЖда машқлар ўтказилди
2015 йил 9-июн
2015 йил 28 майда “Қўқон суперфосфат заводи” АЖда корхонанинг фуқаро муҳофазаси тузилмалари Қўқон шаҳрининг Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимининг хизматлари билан биргалашиб ҳамкорликда ишлаш кўникмаларни такомиллаштириш бўйича махсус-тактик машқи ўтказилди. Машқ давомида техноген хусусиятга эга шартли фавқулодда вазиятни бартараф этиш бўйича вазифалар бажарилди. Махсус - тактик машқига 124 нафар киши ҳамда 7-та махсус ва муҳандислик техника воситалари жалб этилди.«Navoiyazot» акциядорлик жамияти халқаро баҳоловчи ташкилотларини таклиф этади
2015 йил 8-июн
«Navoiyazot» акциядорлик жамияти стратегик чет эл инвесторларига сотиш мақсадида жамият устав фондидаги давлат улуши қийматини баҳолаш учун танловда иштирок этишга халқаро баҳоловчи ташкилотларини таклиф этади. Баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелидаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340-сонли қарорини ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилмоқда.