Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


“Ўзкимёсаноат” АЖ кўмагида “Обод” маҳалласида янги иш ўринлари яратилди

2026 йил 13-апрел

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан манзилли қўллаб-қувватлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, Деҳқонобод тумани “Обод“ маҳалласида амалга оширилган лойиҳалар бунинг яққол исботидир.

Жамият кўмагида фуқаро Худойбердиева Назокатнинг тикувчилик фаолиятини йўлга қўйишига амалий ёрдам кўрсатилди. Унга 5 дона тикув машинаси топширилиб, натижада 5 нафар кам таъминланган оила аъзолари доимий иш билан таъминланди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ томонидан амалга оширилаётган бу каби ижтимоий лойиҳалар нафақат ҳудудларда бандликни таъминлаш, балки кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.


 

Охирги янгиланган вақти: 2026 йил 13-апрел


Улашиш:
Юклаб олиш: