Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


Тармоқ янгиликлар

Барқарор ривожланиш ва экологик муҳофаза

2026 йил 16-апрел

“Навоийазот” АЖ мутасаддилари ва маъсул ходимлари «Ernst & Young Advisory» консалтинг компанияси вакиллари билан учрашдилар. Мулоқот давомида спикерларнинг иқлим стратегиясини ишлаб чиқишнинг умумий ёндашувлари ва мақсадлари, иқлим хавфлари таъсирчанлигини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг молиявий таъсирини баҳолашга қаратилган тақдимоти билан танишилди. Шунингдек, мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган иқлим стратегиясида белгиланган вазифалар муҳокама этилди.

Хитойнинг етакчи илмий марказида семинар бошланди

2026 йил 16-апрел

Хитойнинг етакчи илмий марказларидан бири — HKUST (GZ)да “Янги Ўзбекистон” университети делегацияси иштирокида семинар бошланди

Никел асосидаги янги катализатор қимматбаҳо металларсиз арзон водород ёқилғи элементларини яратиш имконини беради

2026 йил 15-апрел

Жаҳон кимё саноати хабарлари: водородда ишлайдиган ёқилғи элементлари кўпинча қазилма ёқилғиларга тоза муқобил сифатида қаралади, аммо уларнинг юқори нархи узоқ вақт давомида кенг қўлланилишини чеклаб келган. Бу қимматликнинг асосий сабаби анъанавий конструкцияларда зарур бўлган платина каби камёб ва қимматбаҳо металларга боғлиқликда. Энди эса олимлар платинага бўлган эҳтиёжни бутунлай бартараф этувчи янги ёндашувни ишлаб чиқдилар.

Биласизми: этилен — энг оддий тўйинмаган углеводород

2026 йил 14-апрел

Этилен (С2H4) — энг оддий тўйинмаган углеводород, олефинлар қаторининг биринчи вакили бўлган, ўзига хос ҳидли, рангсиз, ёнувчан газ.

“Ўзкимёсаноат” АЖ фаолияти “Очиқлик индекси – 2025”да юқори баҳоланди

2026 йил 13-апрел

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2025-йил якунига кўра давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик даражасини баҳолаш натижалари доирасида вазирликлар кесимидаги рейтингни эълон қилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ кўмагида “Обод” маҳалласида янги иш ўринлари яратилди

2026 йил 13-апрел

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан манзилли қўллаб-қувватлаш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, Деҳқонобод тумани “Обод“ маҳалласида амалга оширилган лойиҳалар бунинг яққол исботидир.