2015 йилнинг январ-апрел ойларида “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари фаолияти тўғрисида
2015 йил 19-май
2015 йилнинг январ-апрел ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 688,1 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 104,6% ташкил қилди. Айни пайтда 59,9 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 106,3%.VIII Республика Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси
2015 йил 13-май
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 апрелидаги №266-Ф сонли фармойишига асосан 2015 йилнинг 19-21 май кунлари Тошкент шахрининг АО МКК “Ўзэкспомарказ”ида Инновацион ғоя, технология ва лойиҳаларнинг VIII Республика ярмаркаси бўлиб ўтади. “Ўзкимёсаноат” ДАК кўргазмада корхоналарда ўзлаштирилган янги кимёвий маҳсулотлар турлари, сўнгги йилларда ўзлаштирилган янги инновацион маҳсулотларнинг буклетлари ҳамда инновацион ишланмаларга бўлган талаблари билан иштирок этади.2015 йил 8-май
Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.2012 йилдаги махсус қарорига биноан республика ҳудудларида жами 13 та заҳарли кимёвий воситалар ва токсик моддалар кўмиш махсус полигонлар мавжуд бўлиб, шундан 11 тасида консервация ишлари олиб борилади ва 2 тасида реконструкция қилиш лойиҳалари амалга оширилади (Жиззах вилоятида Фориш тумани ва Хоразм вилоятида Хазарасп туманида). Ушбу қарорга асосан консервация қилиш билан боғлиқ барча чора-тадбирлар, жумладан лойиҳа ишлаб чиқиш, уни экспертизадан ўтказиш, тендер савдоларини ўтказиш, қурилиш – монтаж ишлари ва қурилиш ишларини назорат қилиб бориш билан боғлиқ барча ҳаражатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш амалга оширилади. Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун бугунги кунда давлат бюджети ҳисобидан жами 17 млрд. 500 млн. сўм маблағ ажратилди (шундан 12,0 млрд. сўм 2015 йилда ажратилган).Фарғона ва Андижон вилоятларида семинар-кенгаш ўтказилди
2015 йил 8-май
2015 йил 7-май куни “Ўзкимёсаноат” ДАК Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда «Минерал ўғитларни кимё корхоналарида ишлаб чиқариш, сотиш, тарқатиш, «Қишлоқхўжаликкимё» ҲАЖлари омборхоналарида сақлаш тартиб-қоидалари ҳамда уларни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи хўжаликлар далаларига етказиб беришда ўғирланиши, талон-тарож қилиниши, хонадонларда ноқонуний сақланиши ҳамда четга олиб чиқиб кетилишига қарши кураш борасидаги профилактик тадбирларни тўғри ташкил этиш чора-тадбирлари » мавзуида семинар-кенгаш ўтказишди.Германиянинг SAP компанияси мутахассислари билан онлайн видео-семинар
2015 йил 1-май
2015 йил 30 апрелда “Ўзкимёсаноат” ДАКда компания корхоналари молия-иқтисодий, бухгалтер ҳамда ахборот-коммуемкация хизматларининг раҳбарлар ва мутахассислариучун молия-иқтисодий вазифаларни инновациия технологияларни ёрдамида ечиш бўйичаонлайн видео-семинар Германиянинг компьютер дастурларинияратиш SAP компанияси иштирокида ташкил қилинди.2015 йил 1-май
2015 йил 29 апрелда “Ўзкимёсаноат” ДАКда Хитойнинг “CITIC Construction Co.Ltd” делегацияси билан ўтказилган учрашувда Қўнғирот сода заводининг иккинчи навбатида олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳамда кимё соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги истиқболлари, хусусан Самарқанд шаҳрида янги мураккаб ўғитлар (NPK) турларини ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.“Максам-Чирчиқ” АЖда машқлар ўтказилди
2015 йил 1-май
2015 йил 29 апрелда “Максам - Чирчиқ” АЖда корхонанинг фуқаро муҳофазаси тузилмалари Чирчиқ шаҳрининг Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимининг хизматлари билан биргалашиб ҳамкорликда ишлаш кўникмаларни такомиллаштириш бўйича кўргазмали махсус-тактик машқи ўтказилди. Машқ давомида техноген хусусиятга эга шартли фавқулодда вазиятни бартараф этиш бўйича вазифалар бажарилди.“Навоийазот” АЖда машқлар ўтказилди
2015 йил 24-апрел
2015 йил 22 апрелда “Навоийазот” АЖда корхонанинг фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг Навоий вилоятиФавқулода вазиятлар бошқармаси хизматлари билан биргалашиб ҳамкорликда ишлаш кўникмаларни такомиллаштириш бўйича кўргазмали махсус-тактик машқлар ўтказилди.2015 йил 24-апрел
2015 йил 23 апрел куни “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Нормат Ибрагимов “Максам-Чирчиқ” АЖ ва “Аммофос-Максам” АЖ Кузатув кенгашлари мажлисида иштирок этиш учун ташриф буюрган Испаниянинг «Maxamcorp Holding S.L.» компанияси корпоратив ривожлантириш ва стратегия масалалари бўйича бош раҳбари жаноб Монторо Лопес ҳамда компаниянинг бошқа вакиллари билан учрашув ўтказди.“Навоийазот” АЖда ўтказилган семинар
2015 йил 20-апрел
2015 йил 18 апрелда “Навоийазот” АЖ негизида тармоқ Инновация дастурини амалга ошириш бўйича“Ўзкимёсаноат” ДАК таркибидаги корхоналарнинг бош муҳандислари иштирокида семинар-кенгаш ўтказилди. Бу тадбирдан асосий мақсад кимё корхоналарида олиб борилаётган ва тармоқни ривожланишига, ишлаб-чиқаришни ўсишига, импорт ўрнини босувчи янги махсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган фаолияти билан яқиндан танишиш ва тажриба алмашишдан иборатдир.