2015 йилнинг январ-октябрь ойларида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида
2015 йил 4-ноябр
2015 йилнинг январ-октябрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1794,4 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 102% ташкил қилди. Айни пайтда 161,4 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 117,9%. Соф ҳолда 1043,5 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 801,6 минг тонна азотли ўғитлар, 117,4 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 124,5 тыс.тонн минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.Суюқ азот-калций-магнийли ўғит ишлаб чиқарилди
2015 йил 29-октябр
“Максам-Чирчиқ” АЖда суюқ азот-калций-магнийли ўғитни ишлаб чиқариш технологияси яратилди ва маҳсулотнинг тажриба партияси ишлаб чиқарилди. Хом-ашё сифатида доломит, азот кислотаси ва карбамид хизмат қилади. Ушбу ўғит ғалла, озиқа ўсимликлар, сабзавот ва мевалар етиштириш учун ишлатилади. Ҳозирги вақтда республика Фанлар Академиясининг умумий ва ноорганик кимё Институтида мазкур ўғит агрокимёвий синовлардан ўтказилмоқда.Калий хлорати ишлаб чиқариш учун саноат-тажриба ускуна яратилди
2015 йил 15-октябр
“Навоийазот” АЖда калий хлорати (Бертолет тузи) ишлаб чиқариш учун саноат-тажриба ускуна яратилди. Бу модда гугурт ишлаб чиқаришда, лак-бўёқ, фармацевтика, ёғоч ва кимё саноатида ишлатилади. Маҳсулотнинг тажриба партияси ишлаб чиқарилиб, «ATLAST INVEST» ҳамда «Nurafshon yulduz yog'dusi» МЧЖларга синовдан муваффақиятли ўтказилди. Шу кунларда корхона ойига 40 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича буюртма олди.2015 йилнинг январ-сентябрь якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида
2015 йил 7-октябр
2015 йилнинг январ-сентябрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1646,4 млрд. сўмлик товар маҳсулот (ўсиш суръати 104,1%) ҳамда 150,5 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари (ўсиш суръати 117,7%) ишлаб чиқарилди.Сувни зарарсизлантириш учун хлор таблеткалар ишлаб чиқариш технологияси яратилди
2015 йил 16-сентябр
“Навоийазот” АЖда сувни зарарсизлантириш учун хлор таблеткалар ишлаб чиқариш технологияси яратилди ва уларни ишлаб чиқариш учун саноат - тажриба қурилмаси ясалди. Маҳсулотнинг синов партияси ишлаб чиқарилди ва ҳозирда тегишли норматив ҳужжатлар ва тавсияномалар тайёрлаш устида иш олиб борилмоқда. Хлор таблеткаларидан ичиш ва техник сувни зарарасизлантириш, сузиш ҳавзаларни,санитар-тахник ускуналарни тозалаш учун фойдаланиш мумкин.2015 йилнинг январ-август ойларида “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари фаолияти тўғрисида
2015 йил 11-сентябр
2015 йилнинг январ-август ойларида“Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1429,5 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 101,2% ташкил қилди. Айни пайтда 143,2 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 124,6%. Соф ҳолда 839,7 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 649,5 минг тонна азотли ўғитлар, 88,1 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 102 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.Автомобил йўллар яҳланишини олдини оладиган реагент ишлаб чиқарилди
2015 йил 7-сентябр
“Максам-Чирчиқ” АЖда автомобил йўллар яҳланишини олдини оладиган 100% маҳаллий хом-ашё асосидареагент ишлаб чиқарилди. “Қамчиқ” девонида қиш шароитидаўтказилгансиновлар ижобий натижа берди -реагент -320 даражали совуқда ҳам ўз хусусиятларни намойиш қилади. Шу билан бирга реагентдан фойдаланганда автомобил йўлларинитаъмирлаш харажатлари қисқаради. “Ўзавтойўл” АК 2015-2016 йил қиш мавсумига мазкур реагентдан 100 тоннасини ишлаб чиқариш учун буюртма берди.«Poly Group» корпорациясининг делегацияси ташрифи
2015 йил 29-август
2015 йилнинг 25-28 август кунларида Хитойнинг «Poly Group» корпорацияси президенти жаноб Чжан Чжэньгао бошчилигида делегацияси Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди. Ташриф доирасида “Ўзкимесаноат” АЖ, “Ўзавтосаноат” АК ва бошқа идораларда учрашувлар ташкил этилиб, "Ангрен" ЭИЗ ҳудудида конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва автомобиль шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш"лойиҳанинг амалга оширилиши бўйича музокаралар олиб борилди.2015 йил 28-август
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти республикамиз кимёгарлари номидан Ўзбекистон халқини ҳаммамиз учун энг улуғ, энг азиз сана – Ватанимизнинг Мустақиллик куни, Истиқлолимизнинг 24-йиллиги билан табриклайди! Ушбу нурафшон айёмда барчага мустаҳкам соғлиқ, яхши кайфият,оилавий бахт-саодат ва янгидан-янги муваффақиятлар тилаймиз! Эл-юртимиз омон, осмонимиз мусаффо, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!2015 йилнинг январ-июль ойларида “Ўзкимёсаноат” ДАК корхоналари фаолияти тўғрисида
2015 йил 11-август
2015 йилнинг январ-июль ойларида“Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1262,7 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 103,6% ташкил қилди. Айни пайтда 130,8 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 132,8%.