Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


“Ўзкимёсаноат” АЖда кибер-гигиена бўйича семинар-тренинг

2025 йил 15-октябр

Ахборот технологияларининг жадал ривожланиши шароитида кибер-хавфсизлик ва кибер-гигиенага амал қилиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат” АЖда Автоматлаштирилган ахборот-аналитик маркази, жамият бўлимлари ва тизим корхоналари ходимлари иштирокида кибер-саводхонликни оширишга қаратилган семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда "Киберхавфсизлик маркази" ДУК мутахассислари иштирокида конфиденциал маълумотларни ҳимоя қилиш, кўп факторли аутентификация, фишинг ва кибер-фирибгарлик, мессенджер ва электрон почта хавфсизлиги, шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида содир этилаётган кибержиноятлар каби долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

Мазкур тадбир ходимларинг кибер-саводхонлигини ошириш ҳамда ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати

Охирги янгиланган вақти: 2025 йил 29-октябр


Улашиш:
Юклаб олиш: