Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


Наврўзни улуғлаш инсонни улуғлашдир

2026 йил 3-апрел

“Ўзкимёсаноат” АЖда баҳор фаслининг энг улуғ ва қадрли байрамларидан бири — Наврўз муносабати билан байрам тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилди. 

Тадбир доирасида миллий қадриятларимиз тимсоли бўлган сумалак пишириш маросими ўтказилди. 

Унда ходимлар фаол иштирок этиб, аҳиллик ва бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамладилар. 

Сумалак атрофида куй-қўшиқлар янграб, миллий анъаналаримизга хос илиқ муҳит яратилди. 

Бундай тадбирлар жамоада ҳамжиҳатликни кучайтириш ва миллий урф-одатларимизни асраб-авайлашга хизмат қилади. 


 

Охирги янгиланган вақти: 2026 йил 3-апрел


Улашиш:
Юклаб олиш: