2016 йил 8-июл
«Navoiyazot» АЖ «Акциядорлик жамиятлари ва акционерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги «Акциядорлик жамиятларида коорпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПҚ- 4720 – сонли Фармони, Жамият Устави «Navoiyazot» АЖ бошқарув органлари раҳбарлигига номзодларни танлаб олиш Регламентига мувофиқ жамият бошқарув органлари раҳбарлигига (бошқарув раиси) номзодлар танловини эълон қилади.Янги маҳсулотлар ва манфаатли шартномалар
2016 йил 9-июн
“Ўзэкспомарказ”да геология, ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси тармоқ саноат ярмаркаси очилди. Унда 380 дан зиёд корхона ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда. Геология, ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия тармоқлари мамлакатимизнинг жадал ривожланаётган ишлаб чиқариш соҳалари ҳисобланади. Буни тармоқ ярмаркасига қизиқиш тобора ортиб бораётганида ҳам кузатиш мумкин. 2014 йили мазкур кўргазмада 250 дан зиёд корхона иштирок этган бўлса, ўтган йили 330 дан зиёд бизнес субъекти унда қатнашган. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар самарасида кўргазма стендларида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” белгиси остидаги экспортбоп маҳсулотлар тури тобора кўпайиб бораётгани эътиборлидир.Эпика ҳамда Нексия Донс русумли авто транспорт воситаларини баҳолаш бўйича танлов
2016 йил 2-май
«Ўзкимёсаноат» АЖ ишлар бошқармаси жамият балансидаги 1995 йилда ишлаб чиқарилган "Эпика" русумли, 2009 йилда ишлаб чиқарилган Нексия Донс русумли, 2006 йилда ишлаб чиқарилган Нексия Донс русумли авто транспорт воситаларини бахолаш бўйича танловни эълон қилади.ГАЗ 33021 ҳамда DAEWOO DAMAS русумли авто транспорт воситаларини баҳолаш бўйича танлов
2016 йил 2-май
«Ўзкимёсаноат» АЖ ишлар бошқармаси жамият балансидаги 1995 йилда ишлаб чиқарилган ГАЗ 33021 русумли ҳамда 2007 йилда ишлаб чиқарилган DAEWOO DAMAS русумли авто транспорт воситаларини бахолаш бўйича танловни эълон қилади.2016 йил 20-апрел
«Navoiyazot» АЖ бошқарув аъзоларини вакант лавозимларга номзодларни танлаб олиш бўйича танлов муддати узайтирилганлиги тўғрисида маълум қилади. 2016 йил 28 мартдаги Танлов комиссиясининг йиғилиш қарори асосида «Navoiyazot» АЖ бошқарув аъзоларини вакант лавозимларга Ишлаб чиқариш бўйича директор, Молия бўйича директор, Маркетинг, сотиш ва сотиб олиш бўйича директори номзодларига танлов 2016 йил 24 апрелгача муддати узайтирилди ва 2016 йил 25-27 апрел кунлари танлов натижалари якунланади.2016 йил 7-апрел
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти жамоаси жамият бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида узоқ йиллар давомида ишлаб нафақага чиққан Рисқивой Яқубович Яқубовнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг яқинларига чуқур таъзия билдиради.2016 йил 30-март
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиатур ташкил этилди. Ушбу тадбир доирасида журналистлар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Жаҳон банки гуруҳининг «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида энергия самарадорлиги юқори технологияларни жорий этиш ва энергия тежаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.2016 январь-февраль ойларида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида
2016 йил 24-март
2016 январь-февраль ойларида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида 2016 йилнинг январ-февраль ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 362,1 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди. Айни пайтда 23.2 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди.Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги “Максам-Чирчиқ” акциядорлик жамиятида семинар ўтказилди
2016 йил 5-март
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан хорижлик сармоядорлар иштирокидаги акциядорлик жамиятлари раҳбарларини замонавий корпоратив бошқарув амалиёти билан таништириш мақсадида ташкил этилган семинарда Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият кўрсатаётган бир қатор акциядорлик жамиятлари вакиллари қатнашди. Президентимиз раҳнамолигида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, бўлажак инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш, замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорлар ролини кучайтириш учун қулай шароит яратиш борасида олиб борилаётган ишлар юксак самаралар бераётгани алоҳида таъкидланди.2016 йил 5-феврал
Жорий йил 3 февраль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси Н.С.Ибрагимов Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги давлат моддий резервлар Жамғармаси раиси Ж.К.Жумабеков билан учрашди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш йўналишлари ҳамда ўзаро аҳамиятга эга бўлган масалалар муҳокама этилди.