2018 йил I чорак бўйича юридик ва жисмоний шахслар мурожаатларининг таҳлили
2018 йил 16-март
2018 йил 16 март холатига “Ўзкимёсаноат” АЖ га жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 134 та мурожаат келиб тушган: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар – 95 та (12-мурожаат қаноатлантирилган, 48-тушунтириш берилган), бевосита идорага келиб тушган мурожаатлар (халқ қабулхоналари ва Виртуал кабулхона орқали келиб тушганлардан ташкари) – 39 та (1-қаноатлантирилган, 30-тушунтириш берилган). Уларда асосан ёшларни ишга жойлаштириш, фермерлар томонидан минерал ўғитларни сотиб олиш муаммолари, минерал ўғитларнинг нарҳи масалалари қайд этилган.2018 йилнинг январь-февраль ойларида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида
2018 йил 12-март
2018 йилнинг январь-февраль ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 489,9 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 109,3%ни ташкил қилди. Соф ҳолда 168,5 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 126,2 минг тонна азотли, 15,9 минг тонна фосфорли ва 26,4 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.2018 йил 2-март
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралда қабул қилдинган “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан минерал ўғитларни сотиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган алоҳида шартлар ҳисобга олинган ҳолда биржа савдоларида амалга оширилади.2018 йил 16-феврал
2018 йил 15 февралда “Максам-Чирчик” акциядорлик жамиятида кимё саноатининг инновацион ривожланишининг долзарб масалалари бўйича тармоқ семинар ўтказилди. Ушбу тадбир кимё саноатини ривожлантириш юзасидан узоқ муддатли концепциясини тайёрлаш доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ техник сиёсати Бош бошқармасининг инновация технологияларни жорий этиш бўлими томонидан ташкил қилинди ҳамда семинар иштирокчилари кимё саноатининг истиқболи бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.2018 йил 16-январ
Коллектив акционерного общества «Узкимёсаноат» выражает глубокие соболезнования родным и близким Мумина Сайфуллаеича Абдуллаева, длительное время работавшего на предприятиях химической промышленности, по поводу его безвременной кончины.
2017 йил якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида
2018 йил 12-январ
2017 йил якуни билан “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 2,7 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 1,14 млн. тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 854,81 минг тонна азотли ўғитлар, 119,09 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 168,0 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.2017 йил 28-декабр
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз кимёгорлари номидан бутун Ўзбекистон халқини Янги 2018 йил билан муборакбод этиб, барчага тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат ва мустаҳкам соғлиқ тилайди. Жонажон Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши йўлидаги эзгу ишларингизда ҳамиша омад ёр бўлсин, азиз ҳамюртлар!2017 йил январь-сентябрь ойларининг якунлари бўйича “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти тўғрисида
2017 йил 30-ноябр
2017 йил январь-сентябрь ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1866,3 млрд. сўмлик товар маҳсулот ҳамда 107,3 млрд. сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди. Соф ҳолда 820,57 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 618,18 минг тонна азотли ўғитлар, 91,44 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 110,94 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.