Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


Матбуот маркази

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тармоқ корхоналари Афғонистонга минерал ўғитлар экспорт қилади

2019 йил 6-сентябр

Ўзбекистон Республикаси делегация аъзолари Афғонистон Ислом Республикасига икки давлат ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида хизмат сафарида бўлиб қайтди. Делегация таркибида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти вакилларининг иштироки қўшни республика билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқишига хизмат қилди.

Қорақолпоғистон Республикасида янги турдаги импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилади

2019 йил 28-август

Бугунги кунда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Қорақолпоғистон Республикасида кимёсаноат тармоғини ривожлантириш бўйича умумий қиймати 1,66 трлн. сўмлик жами 17 та инвестиция лойиҳаси бўйича иш олиб борилмоқда.

1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади

2019 йил 12-август

“Самарқандкимё” АЖ фаолияти тўғрисидаги маълумотлар баъзи ахборот веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат” АЖ қуйидагиларни маълум қилади.

Чирчиқда янги уйлар эгаларига топширилди

2019 йил 8-июл

2019 йил 6 июлда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида азотли ўғитларни йирик ишлаб чиқарувчиси “Максам-Чирчиқ” АЖ маблағларига янгидан тикланган 2-та кўпқаватли уйлардаги хонадонларни аҳолига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

2019 йилнинг январь-март ойларида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти натижалари тўғрисида

2019 йил 5-апрел

2019 йилнинг январь-март ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1636,8 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 120,6%ни ташкил қилди. Соф ҳолда 334,96 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 252,17 минг тонна азотли, 37,77 минг тонна фосфорли ва 45, 02 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди. Ҳисобот даврида биржа савдоларига физик ҳолда 1276,5 минг тонна минерал ўғит чиқарилди ва шундан 681,7 минг тоннаси сотилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖда учрашув

2019 йил 16-март

2019 йил 14 март куни “Ўзкимёсаноат” АЖда жамият бошқаруви раиси О.Темиров “Air prodacts and chemicals” (АҚШ) корпорацияси президенти жаноб Сейфи Гасеми бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди.

Барча ҳаракатларимиз аҳолини иш билан таъминлаш, иқтисодиётимизни ривожлантиришга қаратилган

2019 йил 13-март

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 12 март куни Навоий вилоятига ташриф буюрди.

2019 йилнинг январь-февраль ойларида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари фаолияти натижалари тўғрисида

2019 йил 7-март

2019 йилнинг январь-февраль ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 1041,4 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 125,7%ни ташкил қилди. Соф ҳолда 215,36 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 161,75 минг тонна азотли, 23,6 минг тонна фосфорли ва 30 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди. Ҳисобот даврида биржа савдоларига физик ҳолда 817,9 минг тонна минерал ўғит чиқарилди ва шундан 456,1 минг тоннаси сотилди.