Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


Матбуот маркази

“Навоийазот” АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши” лойиҳаси бўйича видеомулоқот ўтказилди

2020 йил 18-июл

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 июлдаги “Навоийазот” АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2372-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Япониянинг “Mitsubishi Heavy Industries, Ltd” ва “Mitsubishi Corporation” компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда умумий қиймати 985,74 млн. долл.га тенг инвестициявий лойиҳани амалга оширмоқда.

Резинатехника буюмлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона фаолияти ривожлантирилмоқда

2020 йил 7-июл

“Биринчи резинотехника заводи” масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида резинатехника буюмлари заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2014 йилда ташкил этилиб 2018 йил июль ойидан маҳсулот ишлаб чиқара бошлади. Корхона йилига 3 миллион дона автомобиль ҳамда 200 минг дона қишлоқ хўжалиги шиналари ва 100 минг пагонометр конвейер лентаси ишлаб чиқариш қувватига эга. Мазкур заводни қурилишига Давлат кафолати остидаги Хитойнинг “Эксимбанк” банкидан 156,4 млн. доллар маблағлар жалб қилинган.

"Аммофос-Максам" акциядорлик жамияти Кузатув Кенгаши йиғилиши ўтказилди

2020 йил 4-июл

"Аммофос-Максам" акциядорлик жамияти Кузатув Кенгаши йиғилишида "Аммофос-Максам" АЖ Бошқаруви аъзоларининг ваколат муддатларини бир йилга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ томонидан “А” маркали кальцинацияланган сода ишлаб чиқарила бошланди

2020 йил 3-июл

Жорий йил 30 июнь куни “Қўнғирот сода заводи”да “А” маркали “оғир” кальцинацияланган сода олинди. Кейинги 3 кун давомида ишлаб чиқариш қувватлари тўлиқ режимга чиқиши режалаштирилмоқда.

2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун!

2020 йил 2-июл

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида “O‘zbekiston” деб ёзиб қўйилган.

“Ёшлар куни” билан!

2020 йил 30-июн

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз кимёсаноати тизимида фаолият юритаётган ёш кимёгарларни ва юртимизнинг барча ёшларини “Ёшлар куни” билан муборакбод этади! Юртимиз ривожи ва жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини ошириш йўлида олиб бораётган изланишларингизга муваффақиятлар тилаймиз. Сизларга мустаҳкам соғлик ҳамда янги марраларни забт этишингизда куч-ғайрат тилаймиз.

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муборак бўлсин!

2020 йил 26-июн

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари! Сизларни 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан муборакбод этамиз. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш борасидаги масъулиятли фаолиятингизда ижодий парвоз ва муваффақиятлар тилаймиз. Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!

“CAMCE Engineering Co., Ltd.” компанияси “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига тиббий ниқоблар тақдим этди

2020 йил 23-июн

“CAMCE Engineering Co., Ltd.” компанияси мамлакатимизда амалда бўлган пандемия шароитида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш мақсадида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига тиббий ниқоблар тақдим этди.

Тармоқ корхоналарининг интернет ресурсларини ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиш

2020 йил 8-июн

Бугун “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида “Тармоқ корхоналарининг интернет ресурсларини ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиш” мавзусида видеоконференция шаклидаги семинар ташкил этилди. Семинардан кўзланган асосий мақсад контент сифатини ошириш ва корпоратив веб-сайтларни янада оммалаштириш, шунингдек, соҳа маҳсулотларини ижтимоий медиа саҳифаларида тарғиб қилиш сифатини янада ошириш ҳисобланади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ “Çalık Enerji Sanayi ve Ticaret A.Ş.” турк компанияси билан Меморандум имзолади

2020 йил 19-май

Меморандум доирасида қўшма корхона ташкил этиш орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “Метанол асосида кенг маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш” ва “Линейкалик алкилбензол ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.