2021 йил 4-феврал
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Саудия Арабистонининг Arkan Hermes Group халқаро компанияси Бошқарув раиси ўринбосари Муҳаммед Файяз Хан (Mohammed Fayyaz Khan) ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раиси Ж.Мирзамахмудов иштирокида олиб борилган музокаралар давомида ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.2021 йил 3-феврал
Жорий йилнинг 2 февраль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 8993 тонна 19348,4 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун аввал бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 1 февраль куни 21071,4 млн. сўмлик 10029 тонна минерал ўғитлар сотилган.2021 йил 2-феврал
Жорий йилнинг 1 февраль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 10029 тонна 21071,4 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди.2021 йил 1-феврал
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторларини Навоий шаҳри, Навоий кўчаси 5-уйда жойлашган, кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Навоийазот” акциядорлик жамиятининг ҳозирда бўшаётган 23,5 гектар майдонига тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш учун ҳамкорликка таклиф этади.“Ўзкимёсаноат” АЖ ёшлар етакчилари мактаблар фаолияти билан танишди
2021 йил 31-январ
“Ўзкимёсаноат” АЖ ёшлар етакчилари Республиканинг барча вилоятларига жамиятга бириктирилган мактабларнинг ҳолатини тубдан ўрганиб чиқиш мақсадида жойларга ҳизмат сафарига жўнаб кетишди. Бундан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига бириктирилган кимё ва биологияга ихтисослаштирилган мактабларни жойларга чиқиб ўрганиш ҳисобланади.2021 йил 29-январ
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети федерал давлат бюджет олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиалига Россия Федерацияси Президенти администрациясининг делегацияси расмий ташрифи бўлиб ўтди.2021 йил 28-январ
Ҳозирда ижтимоий тармоқда муҳокама қилинаётган масалалардан бири Жиззах вилояти Мирзачўл тумани “Ипак йўли” ҚФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг “Ипак йўли” ҚФЙда жойлашган “Зилол булоқ” МЧЖга қарашли аммофос ишлаб чиқариш цехидан чиқаётган заҳарли газларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири юзасидан қилинган видеомурожаати “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан ўрганиб чиқилиб, қуйидагиларни маълум қилади.2021 йил 23-январ
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Бошқарув раисининг тизимдаги корхона ва ташкилотларнинг ёшлар етакчилари билан учрашуви ташкил этилди. Видеоконференцалоқа орқали ўтказилган учрашувда “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхона ва ташкилотлар ёшлар етакчилари, корхона раҳбар-ходимлари ва фаол ёшлар иштирок этди.Таълим жараёнини ишлаб чиқариш билан уйғунлаштиришга қаратилган амалий мулоқот ташкил этилди
2021 йил 23-январ
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан таълим жараёнини ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш лойиҳаларини илмий-техник жиҳатдан такомиллаштиришга қаратилган амалий мулоқот ташкил этилди. Тадбирда Тошкент кимё-технология институти профессор ўқитувчилари, илмий ходимлари, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхона-ташкилотлар раҳбар-ходимлари ҳамда вазирлик идоралар вакиллари иштирок этди.“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида ёшлар билан учрашув ўтказилди
2021 йил 22-январ
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Бошқарув раисининг тизимдаги корхона ва ташкилотларнинг ёшлар етакчилари билан учрашуви ташкил этилди. Видеоконференция орқали ўтказилган учрашувда “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхона ва ташкилотлар ёшлар етакчилари, корхона раҳбар-ходимлари ва фаол ёшлар иштирок этди.