2021 йил 9-июн
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Хитойнинг China National Chemical Engineering & Construction Corporation Seven, LTD (СС7) компанияси билан Ўзбекистон кимё саноатида хорижий компания билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳаларни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилиш бўйича икки томонлама музокаралар ўтказилди.2021 йил 9-июн
Жорий йилнинг 9 июнь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 12354 тонна 32056,1 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 8 июнь куни 28614,3 млн. сўмлик 10833 тонна минерал ўғитлар сотилган.2021 йил 8-июн
Жорий йилнинг 8 июнь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 10833 тонна 28614,3 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 7 июнь куни 26905,7 млн. сўмлик 10666 тонна минерал ўғитлар сотилган.Коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш масалалари муҳокама этилди
2021 йил 8-июн
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида ташкилот тизимида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Видеоконференцалоқа тарзида ўтган тадбирда “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбар-ходимлари, тизимдаги ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари, Комплаенс хизмати ходимлари ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари иштирок этди.“Tashkent Polymer Syntez” МЧЖда ташкил этилган пресс-тур тафсилотлари юзасидан репортаж
2021 йил 7-июн
2021 йил 7-июн
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг расмий баёноти
2021 йил 6-июн
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ташкилот тизимидаги “Аммофос-Максам” АЖ фаолияти ҳақида ижтимоий тармоқдаги каналлардан бирида корхонада узоқ йиллар ишлаган аёлларни ҳеч қандай тўловларсиз ноқонуний равишда ишдан бўшатилганлиги тўғрисидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади. Шунингдек, видеода акс этган ҳеч бир ишчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинмаган.2021 йил 5-июн
Жорий йилнинг 4 июнь куни соат 22:16да “Талимаржон” ИЭС энергоблоки авариявий ҳолатда тўхтаганлиги сабабли “Ўзкимёсаноат” АЖга қарашли “Деҳқонобод калий заводи” АЖ объектларида электр узилиши кузатилди. Натижада жамиятнинг тоғ-кон ва қайта ишлаш мажмуаларининг асосий ишлаб чиқариш қурилмалари иш фаолияти 5 июнь соат 00:24гача тўхтаб қолди. Бундан ташқари жамиятни сув билан таъминлайдиган сув насослари ҳам тўлиқ тўхтади. Корхона мутахасисилари томонидан юзага келган ҳолат бартараф этилиши натижасида 5 июнь соат 05:43да сув таъминот қайта тикланди ҳамда корхона ўз иш фаолиятини бошлади.2021 йил 4-июн
Жорий йилнинг 4 июнь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 10031 тонна 24898,8 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 3 июнь куни 20190,8 млн. сўмлик 7702 тонна минерал ўғитлар сотилган.2021 йил 4-июн
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан ташкилот тизимидаги янги корхоналардан бири “Tashkent Polymer Syntez” масъулияти чекланган жамияти фаолияти, ишлаб чиқариш жараёни ҳамда маҳсулотлар билан яқиндан таништириш мақсадида Юқори Чирчиқ туманига пресс-тур ташкил этилди.