Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


Матбуот маркази

Яшнобод туманида “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашга кўмаклашилмоқда

2021 йил 12-июл

Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан жорий этилган “Маҳаллабай” ишлаш тизимига мувофиқ “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Яшнобод туманининг 9 та маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Абитуриентлар диққатига! Ажойиб ҳушхабар!

2021 йил 9-июл

Филиалга ҳужжатларни топшириш 15 июлгача узайтирилди. Имтиҳонлар жадвал асосида 14 июлдан бошланади. 14 ва 15 июль кунлари ҳужжатларни топширган абитуриентлар учун имтиҳон синовлари 15 июлдан бошланади ҳамда 17 июль куни қўшимча резерв куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 9 июль санасидаги савдо якунлари

2021 йил 9-июл

Жорий йилнинг 9 июль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 10811 тонна 23559,1 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 8 июль куни 17113,2 млн. сўмлик 8284 тонна минерал ўғитлар сотилган.

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг тизимдаги ёшлар етакчилари ва фаол ёш кадрлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

2021 йил 9-июл

Йиғилишда ёшлар етакчилари томонидан ярим йиллик ҳисоботлар тингланди. Ёшларга қўйилган энг устувор вазифалардан бири кимё саноатини ривожлантириш ҳамда янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш тўғрисида инновацион лойиҳалар устида ишлаш эканлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 8 июль санасидаги савдо якунлари

2021 йил 8-июл

Жорий йилнинг 8 июль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 8284 тонна 17113,2 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 7 июль куни 14962,7 млн. сўмлик 7138 тонна минерал ўғитлар сотилган.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 7 июль санасидаги савдо якунлари

2021 йил 7-июл

Жорий йилнинг 7 июль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 7138 тонна 14962,7 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 6 июль куни 19501,8 млн. сўмлик 8990 тонна минерал ўғитлар сотилган.

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимида замонавий тиббиёт кислороди ишлаб чиқарувчи янги корхона ўз фаолиятини бошлади

2021 йил 6-июл

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида “Тошкент кислород заводи” УК негизида замонавий тиббиёт кислороди ишлаб чиқаришни ташкил этиш инвестиция лойиҳаси асосида маҳаллий инвестор томонидан коронавирус пандемияси шароитида республика шифохоналарини тиббиёт кислородига бўлган талабини қондириш мақсадида “OXYGEN TASHKENT” МЧЖ ташкил этилди.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 6 июль санасидаги савдо якунлари

2021 йил 6-июл

Жорий йилнинг 6 июль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 8990 тонна 19501,8 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 5 июль куни 19871,4 млн. сўмлик 9765 тонна минерал ўғитлар сотилган.

"Қўнғирот сода заводи" МЧЖ қўшма корхонасида кальцинацияланган сода ишлаб чиқаришни йилига 250 минг тоннага кенгайтириш" лойиҳаси бўйича танлов савдоси (тендер)

2021 йил 6-июл

Талабгор сифатида қатнашувчи корхона ва ташкилотлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: юқори рискли ва потенциал хавфли ишлаб чиқариш объектларини қуриш учун лицензияга эга бўлиши, тендер савдолари қийматининг камида 20% миқдорида айланма маблағ ёки бу маблағларни таъминлаш учун банк кафолати, иш (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш базаси, меҳнат ресурслари ва мутахассислари, танловдагига ўхшаш объектлардаги иш тажрибасига эга бўлиши, шартнома имзолаш учун фуқаролик ҳуқуқий имкониятлар ва ваколатларга эга бўлиши шарт.

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида учрашув бўлиб ўтди

2021 йил 5-июл

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида Қатардаги Texas А&М университетининг (Texas А&М University Qatar) табиий фанлар факультети кимё кафедрасининг доценти (Associate professor) Шерзод Мадрахимов билан университет талабаларининг учрашуви ташкил этилди.