Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


Ёзёвон туманида ҳудудга бириктирилган “Ўзкимёсаноат” АЖ масъулларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан жараён жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

2026 йил 11-феврал

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 4–28-феврал кунлари рўйхатга олиш жараёнининг иккинчи босқичи амалга оширилмоқда.

Ёзёвон туманида ҳудудга бириктирилган “Ўзкимёсаноат” АЖ масъулларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан жараён жойига чиққан ҳолда ўрганилди. 

Хусусан, “Хонобод”, “Ёшлар” ҳамда “Юқори сой бўйи” маҳаллалари еттилиги иштирокида муҳокамалар ўтказилиб, МФЙлар ҳамда туман штаби билан кундалик ҳамкорликни таъминлаш, вазифаларни мувофиқлаштириш, шунингдек, белгиланган топшириқларни сифатли, тўлиқ ва белгиланган тартибда бажариш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек, рўйхатга олиш тадбири ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни аниқ шакллантириш ва ҳудудлар кесимида ишончли маълумотлар базасини яратишга хизмат қилиши жараён масъулларига тушунтирилди.


 

Охирги янгиланган вақти: 2026 йил 12-феврал


Улашиш:
Юклаб олиш: