Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


Тармоқ янгиликлар

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Ўзкимёимпэкс” МЧЖ ходимлари ISO 31000:2018 стандарти бўйича малака оширишди

2025 йил 18-июл

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва “Узкимёимпэкс” масъулияти чекланган жамиятининг 22 нафар ходими ISO 31000:2018 – “Хавфларни бошқариш” халқаро стандартини тизимга жорий этиш бўйича халқаро “Cert International” Академияси мутахассислари томонидан онлайн форматда ўқитилди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Ўзавтосаноат” АЖ ўртасида автомобил саноати учун импорт кимёвий маҳсулотларни маҳаллийлаштириш юзасидан музокаралар бўлиб ўтди

2025 йил 18-июл

Жорий йилнинг 17-июл куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш ва импортни мақбуллаштиришга қаратилган устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, “Ўзавтосаноат” АЖ қошидаги “Cooperation Lab” — тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш марказида учрашув ўтказилди.

​АҚШ олимлари экологик тоза пластик яратди

2025 йил 17-июл

Жаҳон кимё саноати хабарлари: АҚШнинг Кейс Вестерн Резерв университети тадқиқотчилари тақиладиган электроникада фойдаланиш, сенсорлар ва эгилувчан датчикларда қўллаш учун мос бўлган электр хусусиятларга эга янги турдаги фторсиз сегнетоелектрик полимер яратдилар.

Канадалик олимлар денгиз сувўтларидан биопарчаланидган пластик ишлаб чиқишди

2025 йил 16-июл

Жаҳон кимё саноати хабарлари: Канадалик олимлар гуруҳи янги экологик тоза материал — денгиз сувўтларига асосланган пластикни тақдим этди. Ушбу ишланма атроф-муҳитни анъанавий пластик чиқиндиларидан ҳимоя қилиш ва айниқса қишлоқ хўжалигида анъанавий полиетиленга алтернатива бўлиши мақсадида яратилган.