Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


Тармоқ янгиликлар

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг расмий баёноти

2020 йил 28-июл

Оммавий ахборот воситаларининг бирида “Нега маҳаллий ёғоч-қириндили плиталар ишлаб чиқарувчиси инновацион корхона фаолиятини тўхтатди?” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Мақолада Сурхондарё вилоятида ёғоч қириндисидан тайёрланадиган қурилиш материали (ДСП) ишлаб чиқарувчи Surxon KSP-Gra компанияси ташкилот тизимидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳамда ёғоч-қириндили плиталар (ДСП) тайёрлашда қўлланувчи кимё маҳсулотларининг нархи ошганли сабабли ўз фаолиятини тўхтатгани баён қилинган. Шу муносабат билан “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади.

Ҳужжат қабул қилиш муддати 2020 йил 20 августга қадар узайтирилди

2020 йил 27-июл

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари таклифларига ҳамда ҳужжат топширувчиларнинг сони кўплигини ҳисобга олган ҳолда Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳар филиалининг Қабул комиссияси қарори билан ҳужжут қабул қилиш муддати 2020 йил 20-августга қадар узайтирилди.

“Навоийазот” АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши” лойиҳаси бўйича видеомулоқот ўтказилди

2020 йил 18-июл

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 июлдаги “Навоийазот” АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши” инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2372-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Япониянинг “Mitsubishi Heavy Industries, Ltd” ва “Mitsubishi Corporation” компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда умумий қиймати 985,74 млн. долл.га тенг инвестициявий лойиҳани амалга оширмоқда.

Резинатехника буюмлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона фаолияти ривожлантирилмоқда

2020 йил 7-июл

“Биринчи резинотехника заводи” масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида резинатехника буюмлари заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2014 йилда ташкил этилиб 2018 йил июль ойидан маҳсулот ишлаб чиқара бошлади. Корхона йилига 3 миллион дона автомобиль ҳамда 200 минг дона қишлоқ хўжалиги шиналари ва 100 минг пагонометр конвейер лентаси ишлаб чиқариш қувватига эга. Мазкур заводни қурилишига Давлат кафолати остидаги Хитойнинг “Эксимбанк” банкидан 156,4 млн. доллар маблағлар жалб қилинган.

"Аммофос-Максам" акциядорлик жамияти Кузатув Кенгаши йиғилиши ўтказилди

2020 йил 4-июл

"Аммофос-Максам" акциядорлик жамияти Кузатув Кенгаши йиғилишида "Аммофос-Максам" АЖ Бошқаруви аъзоларининг ваколат муддатларини бир йилга узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ томонидан “А” маркали кальцинацияланган сода ишлаб чиқарила бошланди

2020 йил 3-июл

Жорий йил 30 июнь куни “Қўнғирот сода заводи”да “А” маркали “оғир” кальцинацияланган сода олинди. Кейинги 3 кун давомида ишлаб чиқариш қувватлари тўлиқ режимга чиқиши режалаштирилмоқда.

2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун!

2020 йил 2-июл

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида “O‘zbekiston” деб ёзиб қўйилган.

“Ёшлар куни” билан!

2020 йил 30-июн

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз кимёсаноати тизимида фаолият юритаётган ёш кимёгарларни ва юртимизнинг барча ёшларини “Ёшлар куни” билан муборакбод этади! Юртимиз ривожи ва жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини ошириш йўлида олиб бораётган изланишларингизга муваффақиятлар тилаймиз. Сизларга мустаҳкам соғлик ҳамда янги марраларни забт этишингизда куч-ғайрат тилаймиз.

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муборак бўлсин!

2020 йил 26-июн

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари! Сизларни 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан муборакбод этамиз. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш борасидаги масъулиятли фаолиятингизда ижодий парвоз ва муваффақиятлар тилаймиз. Сизга ва оила аъзоларингизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!

“CAMCE Engineering Co., Ltd.” компанияси “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига тиббий ниқоблар тақдим этди

2020 йил 23-июн

“CAMCE Engineering Co., Ltd.” компанияси мамлакатимизда амалда бўлган пандемия шароитида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш мақсадида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига тиббий ниқоблар тақдим этди.