2020 йил 6-ноябр
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Кузатув Кенгашининг йиғилиш баённомасига асосан “Ўзкимёсаноатлойиҳа” АЖ Бош директори вазифасини бажарувчи этиб Қосимов Зафарбек Илзатович тайинланди.2020 йил 5-ноябр
“Ўзкимёсаноат” ациядорлик жамияти ягона акциядорининг қарорига мувофиқ, Мирзамахмудов Жўрабек Турсунпўлатович Бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.2020 йил 5-ноябр
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти раҳбарияти “Navoiyazot” AЖдаги инвестицион лойиҳалар ижроси жумладан, корхонадаги аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш комплексида олиб борилаётган сўнгги тайёргарлик ишлари билан танишди. Шу ернинг ўзида Япониянинг “Mitsubisi Heavy Industries” ҳамда “Mitsubisi Corporation” компанияларининг ишлаб чиқаришдаги масъуллари билан лойиҳани ишга тушириш-созлаш ишларини янада жадаллаштириш бўйича музокаралар ўтказилди. Шундан сўнг аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш раҳбар-ходимлари билан комплекс кўздан кечирилди ҳамда илк маҳсулот олиш ишларини тезлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Ҳозирги кунда келишилган графикка асосан аммиак ишлаб чиқариш қисмида табиий газ етказиб бериш бошланди ва тегишли технологик қурилмаларда созлаш ишлари олиб борилмоқда.2020 йил 31-октябр
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан тизимдаги корхона-ташкилотлар фаолияти билан журналист ва блогерларни яқиндан таништириш ва ОАВ билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан тасдиқланган 2020 йил давомида пресс-тур ташкил этиш режасига мувофиқ, 2020 йил 29-30 октябрь кунлари Қашқадарё вилоятида жойлашган “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамиятига пресс-тур ташкил этилди.2020 йил 29-октябр
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тушин мажмуасида ректор А.Г.Мажуга бошчилигида ушбу олий таълим муассасаси раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.Малака ошириш курсларида долзарб масалалар муҳокама этилмоқда
2020 йил 23-октябр
Миллий Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан "Медиа ва коммуникациялар мактаби" лойиҳаси доирасида матбуот котиблари учун малака ошириш курси ўтказилмоқда. Уч кун давом этадиган малака ошириш курсларида вазирлик, идора, ташкилот ва компаниялар Матбуот котиблари қаторида "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти Матбуот хизмати раҳбари ҳам иштирок этмоқда.2020 йил 21-октябр
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни ва ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Тил – миллат кўзгуси” мавзусида видеоконференцалоқа шаклида тадбир ташкил этилди.2020 йил 16-октябр
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети филиалининг биринчи курс талабалари учун 2020-2021 ўқув йилининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Россия кимё-технология университети ректори А.Г.Мажуга, Тошкент шаҳридаги филиал ижрочи директори Ж.Т.Мирзамахмудов, филиал директори С.Н.Филатов, филиал ходимлари ва талабалар иштирок этдилар.Бугун Д.И.Менделеев номидаги РКТУ Тошкент шаҳридаги филиалига қўшимча кириш имтиҳонлари ўтказилди
2020 йил 6-октябр
Бугун 6 октябрь куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қўшимча кириш имтиҳонларининг биринчи куни бўлиб ўтди. Имтиҳонлар 6-9 октябрь кунлари учта фан: математика, кимё ва рус тили фанлари бўйича ўтказилади.2020 йил 30-сентябр
Сизларни “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимида фаолият кўрсатаётган барча меҳнат жамоаси номидан “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан муборакбод этамиз. Сизларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз.