Таълим жараёнини ишлаб чиқариш билан уйғунлаштиришга қаратилган амалий мулоқот ташкил этилди
2021 йил 23-январ
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан таълим жараёнини ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш лойиҳаларини илмий-техник жиҳатдан такомиллаштиришга қаратилган амалий мулоқот ташкил этилди. Тадбирда Тошкент кимё-технология институти профессор ўқитувчилари, илмий ходимлари, “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхона-ташкилотлар раҳбар-ходимлари ҳамда вазирлик идоралар вакиллари иштирок этди.“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида ёшлар билан учрашув ўтказилди
2021 йил 22-январ
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Бошқарув раисининг тизимдаги корхона ва ташкилотларнинг ёшлар етакчилари билан учрашуви ташкил этилди. Видеоконференция орқали ўтказилган учрашувда “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхона ва ташкилотлар ёшлар етакчилари, корхона раҳбар-ходимлари ва фаол ёшлар иштирок этди.“Ватанни ҳимоя қилиш – фуқаролик бурчимиз”
2021 йил 14-январ
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан 14 январь – “Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан “Ватанни ҳимоя қилиш – фуқаролик бурчимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.2021 йил 8-январ
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг 2020 йилги фаолияти якунлари ва 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган устувор вазифалар тақдимоти юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида илк карбамид маҳсулоти сотилди
2020 йил 31-декабр
“Навоийазот” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган илк карбамид маҳсулоти жорий йилнинг 30 декабрь куни Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг эрталабки биржа савдоларига қўйилди. Биржа якунига кўра биринчи ҳаридор Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган “Хонқа осиё савдо” МЧЖ бўлди. “Хонқа осиё савдо” МЧЖга 151,7 миллион сўмлик 68 тонна карбамид маҳсулоти сотилди.2020 йил 29-декабр
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ташкилотда коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш юзасидан 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар бўйича йиғилиш ўтказилди.2020 йил 28-декабр
Бугун, 28 декабрь куни “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” корхонасида суперфосфат минерал ўғитини ишлаб чиқаришнинг биринчи босқичи ишга туширилди. Лойиҳа доирасида йилига 350 минг тонна фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарилади ва маҳсулотнинг асосий қисми республикамиз қишлоқ хўжалиги эҳтиёжи учун йўналтирилади. Лойиҳа “Indorama Holdings BV” компаниясининг 30,0 млн. доллар миқдордаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари ҳисобига амалга оширилди.2020 йил 26-декабр
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида “Қирғизистон ўғит етказиб берувчилар ассоциацияси” юридик шахслар уюшмаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.2020 йил 24-декабр
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан 2016 йил сентябрь ойида “Навоийазот” акциядорлик жамиятида қурилиши бошланган “Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш” мажмуасида барча ишлар якунланиб, 2020 йил 23 декабрь куни илк карбамид маҳсулоти олинди.2020 йил 11-декабр
Гулямов Сардор Алишерович “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Йиғма ахборот-таҳлил департаментининг Ҳужжатларни рўйхатга олиш ва назорат қилиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.