Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


Тармоқ янгиликлар

Д.И.Менделеев номидаги РКТУ Тошкент шаҳридаги филиалига иккинчи кириш имтиҳонлари ўтказилди

2021 йил 15-июл

Бугун 15 июль куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети Тошкент шаҳридаги филиалининг математика фани бўйича иккинчи кириш имтиҳони бўлиб ўтди. Имтиҳон жараёнини онлайн тарзда test2021.muctr-tashkent.uz манзили орқали кузатиш имконияти яратилди.

Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига кириш имтиҳонларининг иккинчи куни бошланди

2021 йил 15-июл

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида 2021-2022 янги ўқув йили учун кириш имтиҳонларининг иккинчи куни бошланди. Бугун математика фанидан имтиҳон жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

Д.И.Менделеев номидаги РКТУ Тошкент шаҳридаги филиалига кириш имтиҳонлари ўтказилди

2021 йил 14-июл

Бугун 14 июль куни Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети Тошкент шаҳридаги филиалининг биринчи кириш имтиҳони кимё фани бўйича бўлиб ўтди. Имтиҳон жараёнини онлайн тарзда test2021.muctr-tashkent.uz манзили орқали кузатиш имконияти яратилди. Имтиҳонлар 14-16 кунлари учта фан: кимё, математика ва рус тили фанлари бўйича ўтказилади.

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида 2021-2022 янги ўқув йили учун имтихон жараёни бошланди.

2021 йил 14-июл

Абитуриентлар учун эслатма Филиалга ҳужжатларни топшириш 15 июлгача узайтирилди. 14 ва 15 июль кунлари ҳужжатларни топширган абитуриентлар учун имтиҳон синовлари 15 июлдан бошланади ҳамда 17 июль куни қўшимча резерв куни бўлиб ўтади.

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти раҳбар ва ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбири ўтказилди.

2021 йил 13-июл

Ташкилот ходимларини коронавирус инфекциясига қарши эмлашда ZF-UZ-VAC 2001 номли Хитой-Ўзбек вакцинасидан фойдаланилди.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 12 июль санасидаги савдо якунлари

2021 йил 12-июл

Жорий йилнинг 12 июль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 9753 тонна 19982,0 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 9 июль куни 23559,1 млн. сўмлик 10811 тонна минерал ўғитлар сотилган.

Яшнобод туманида “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашга кўмаклашилмоқда

2021 йил 12-июл

Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан жорий этилган “Маҳаллабай” ишлаш тизимига мувофиқ “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Яшнобод туманининг 9 та маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Абитуриентлар диққатига! Ажойиб ҳушхабар!

2021 йил 9-июл

Филиалга ҳужжатларни топшириш 15 июлгача узайтирилди. Имтиҳонлар жадвал асосида 14 июлдан бошланади. 14 ва 15 июль кунлари ҳужжатларни топширган абитуриентлар учун имтиҳон синовлари 15 июлдан бошланади ҳамда 17 июль куни қўшимча резерв куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 9 июль санасидаги савдо якунлари

2021 йил 9-июл

Жорий йилнинг 9 июль куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 10811 тонна 23559,1 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 8 июль куни 17113,2 млн. сўмлик 8284 тонна минерал ўғитлар сотилган.

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошқарув раисининг тизимдаги ёшлар етакчилари ва фаол ёш кадрлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

2021 йил 9-июл

Йиғилишда ёшлар етакчилари томонидан ярим йиллик ҳисоботлар тингланди. Ёшларга қўйилган энг устувор вазифалардан бири кимё саноатини ривожлантириш ҳамда янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш тўғрисида инновацион лойиҳалар устида ишлаш эканлиги таъкидланди.