Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


Тармоқ янгиликлар

Огоҳлик – давр талаби

2021 йил 26-август

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги “Жиззах пластмасса” акциядорлик жамиятида “Огоҳлик – давр талаби” мавзусида корхона ёш ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Бир гуруҳ ташкилот раҳбар ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди

2021 йил 26-август

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ тақдирланганлар орасида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва унинг тизимидаги корхоналарнинг раҳбар ходимлари ҳам давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 25 август санасидаги савдо якунлари

2021 йил 25-август

Жорий йилнинг 25 август куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 5798 тонна 17442,1 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 24 август куни 18376,8 млн. сўмлик 6445 тонна минерал ўғитлар сотилган.

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида коррупцияга қарши курашиш бўйича тизим яратилмоқда

2021 йил 25-август

Республикамизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида, шу жумладан, саноат объектларида коррупцион омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 24 август санасидаги савдо якунлари

2021 йил 24-август

Жорий йилнинг 24 август куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 6445 тонна 18376,8 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 23 август куни 5918 млн. сўмлик 5918 тонна минерал ўғитлар сотилган.

Бугун Д.И.Менделеев номидаги РКТУ Тошкент шаҳридаги филиалига қўшимча кириш имтиҳонларининг учинчи куни ўтказилмоқда

2021 йил 24-август

Имтиҳонлар санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўтказилмоқди. Имтиҳонга киришдан олдин ҳар бир абитуриентнинг ҳарорати текширилди. Айрим сабабларга кўра кириш имтиҳонларида қатнаша олмаган абитуриентлар тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган ҳолда захира куни ўтказиб юборилган имтиҳонни топширишлари мумкин.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 23 август санасидаги савдо якунлари

2021 йил 23-август

Жорий йилнинг 23 август куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 5918 тонна 14672,4 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич паст бўлган яъни 20 август куни 8461,5 млн. сўмлик 2934 тонна минерал ўғитлар сотилган.

Бугун Д.И.Менделеев номидаги РКТУ Тошкент шаҳридаги филиалига қўшимча кириш имтиҳонларининг иккинчи куни ўтказилмоқда

2021 йил 23-август

Имтиҳонлар санитария-гигиена қоидаларига ва ижтимоий масофага риоя қилинган ҳолда ўтказилмоқди. Имтиҳонга киришдан олдин ҳар бир абитуриентнинг ҳарорати текширилди. Айрим сабабларга кўра кириш имтиҳонларида қатнаша олмаган абитуриентлар тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган ҳолда захира куни ўтказиб юборилган имтиҳонни топширишлари мумкин.

Умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ҳамажиҳатликда ташкил этилди

2021 йил 21-август

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мамлакатимиз миқёсида ўтказилаётган Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашарида фаол иштирок этди.