Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


Тармоқ янгиликлар

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 5 апрель санасидаги савдо якунлари

2022 йил 5-апрел

Жорий йилнинг 5 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 16014 тонна 46346,2 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 4 апрель куни 48005,7 млн. сўмлик 17027 тонна минерал ўғитлар сотилган.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 4 апрель санасидаги савдо якунлари

2022 йил 4-апрел

Жорий йилнинг 4 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 17027 тонна 48005,7 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Ўтган ҳафта бу кўрсаткич паст бўлган яъни 1 апрель куни 49113,3 млн. сўмлик 16686 тонна минерал ўғитлар сотилган.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 1 апрель санасидаги савдо якунлари

2022 йил 1-апрел

Жорий йилнинг 1 апрель куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 16686 тонна 49113,3 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 31 март куни 60632,9 млн. сўмлик 19336 тонна минерал ўғитлар сотилган.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 31 март санасидаги савдо якунлари

2022 йил 31-март

Жорий йилнинг 31 март куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 19336 тонна 60632,9 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич паст бўлган яъни 30 март куни 49020,3 млн. сўмлик 18322 тонна минерал ўғитлар сотилган.

“ДЕҲҚОНОБОД КАЛИЙ ЗАВОДИ” АЖДА САЙЁР СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЮҚОРИ САВИЯДА ЎТКАЗИЛДИ

2022 йил 31-март

“Деҳқонобод калий заводи” АЖда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон ҳамда “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон Фармонлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040-сон қарори ижросининг таъминланиши ҳамда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича мавжуд ҳолатни ўрганиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган сайёр семинар-тренинг юқори савияда ўтказилди.

«ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖДА ЯПОНИЯНИНГ «MARUBENI» КОМПАНИЯСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

2022 йил 30-март

Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда Япониянинг йирик савдо компанияларидан бири ҳисобланган «Marubeni» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси янги раҳбари Кенсуке Нишияма таништирилди. Шу билан бирга, ҳозирги кунда Япония ва Шарқий Осиё мамлакатларида минерал ўғитлар ҳамда кимёвий махсулотларга бўлган талаб юқори эканлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистондан ушбу махсулотларни сотиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқиш бўйича келишиб олинди.

«ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖ ТУРКИЯНИНГ «YEO TEKNOLOJI ENERJI VE ENDÜSTRI A.Ş.» КОМПАНИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

2022 йил 30-март

Жорий йилнинг 30 март куни «Ўзкимёсаноат» АЖда Туркиянинг «YEO Teknoloji Enerji ve Endüstri A.Ş.» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Автоматлаштириш, электрлаштириш, «яшил» электростанциялар қуриш, рақамлаштириш ва муҳандислик каби йўналишларда хизмат кўрсатувчи компания вакиллари дастлаб ўзларининг БАА, Украина, Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркия ва бошқа давлатларда амалга оширган лойиҳаларининг тақдимотини ўтказишди. Учрашув давомида кимё саноатини автоматлаштириш ва рақамлаштириш шу билан бирга, соҳага «яшил» энергетикани кенг жорий қилиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасидаги кимё саноат маҳсулотларининг 30 март санасидаги савдо якунлари

2022 йил 30-март

Жорий йилнинг 30 март куни “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналар томонидан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси очиқ биржа савдолари орқали 18322 тонна 49020,3 млн. сўмлик минерал ўғитлар сотилди. Бир кун олдин бу кўрсаткич юқори бўлган яъни 29 март куни 56389,2 млн. сўмлик 18828 тонна минерал ўғитлар сотилган.

“Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар декларацияланди

2022 йил 30-март

“Ўзкимёсаноат” АЖнинг “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати” талаблари асосида жамиятда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилишнинг тартиби ўрнатилган.

ПОЛШАНИНГ «CENZIN» КОМПАНИЯСИ БИЛАН УШРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

2022 йил 30-март

Бугун «Ўзкимёсаноат» АЖда Полшанинг импорт ва экспорт билан шуғулланувчи «CENZIN» компанияси Президенти ва бош ижрочи директори Роберт Вардак бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда «CENZIN» компанияси томонидан «Ўзкимёсаноат» АЖ тизим корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кимё махсулотларига нафақат Полшада балки Европа, Африка ҳамда Жанубий Америка мамлакатларида ҳам қизиқиш ва талаб юқори эканлиги маълум қилинди. Қолаверса, компания саноат учун зарур бўлган техник ускуналар ва бутловчи қисмларни хорижий давлатлардан юртимизга келтириб бериш бўйича ҳам ўз таклифларини бидирди. Учрашув давомида «Ўзкимёсаноат» АЖ ҳамда «CENZIN» компанияси ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан музокаралар ўтказилди.