Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


Хотира ва қадрлаш — авлодларни боғловчи муқаддас ришта

2026 йил 8-май

9-май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Деҳқонобод калий заводи” АЖда корхона ходимлари ҳамда меҳнат фахрийлари иштирокида “Уч авлод учрашуви” ва “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” шиори остида маърифат соатлари ташкил этилди.



Тадбир давомида фахрийлар ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари, меҳнат фаолияти ва Ватанга садоқат ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашиб, ёш авлодга ибрат бўладиган муҳим сабоқларни улашдилар. Самимий руҳда ўтган учрашув авлодлар ўртасидаги маънавий боғлиқликни мустаҳкамлаш, кекса авлодга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ҳамда хотира ва қадрлаш қадриятларини кенг тарғиб этишга хизмат қилди.



“Деҳқонобод калий заводи” АЖ Матбуот хизмати

Охирги янгиланган вақти: 2026 йил 8-май


Улашиш:
Юклаб олиш: