Веб-контентга кириш имконияти

Шрифт ўлчами

Саҳифа ўлчами


Эълон: Кимё соҳасида магистратура учун тўлиқ грант!

2025 йил 23-сентябр

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) ва “Ўзкимёсаноат” АЖ магистратура (1 та ўрин)  йўналишида барча харажатлар қопланган ҳолда Жанубий Кореянинг етакчи университетларидан бирида таҳсил олиш учун танлов эълон қилади!

  • Барча харажатлар қопланади (шартнома, турар жой, авиачипта ва стипендия);
  • Илғор илмий лабораторияларда тадқиқот олиб бориш имконияти;
  • Халқаро даражадаги илмий тажриба ва инновацион билимлар;
  • Ташкилот томонидан кафолатланган иш ўрни.

Ўқишни муваффақиятли тамомлаган иштирокчилар янги ташкил этилаётган Корея-Ўзбекистон илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти – Кимё технология инновация марказида фаолиятларини давом эттириш имкониятига эга бўладилар. 

  • Ҳужжатларни онлайн топшириш учун:

       https://apply.ust.ac.kr/common/setlocale

  • Ҳужжатларни қабул қилиш муддати:

       2025-йил 22-сентябрдан 16-октябрга қадар

Телефон: (+998) 77 497-11-20
E-mail: : empark@krict.re.kr   u.tillabaeva@uks.uz

 

Охирги янгиланган вақти: 2025 йил 23-сентябр


Улашиш:
Юклаб олиш: