
(1878–1954)
Болалиги Садриддин 1878 йилнинг 15 апрелида Бухоро амирлигининг Ғиждувон туманидаги Соктаре қишлоғида Саидмуродхоъжа ва Зеварой хонадонида дунёга келган.
Маълумоти Саидмуродхоъжа оъғли Садриддин 6 ёшга тоълганида уни қишлоқ мактабига бошланғич таълим олиши учун жойлаштиради. Мактабни тамомлаган Садриддин 12 ёшида Бухорога келиб, оън йил давомида Мир Араб (1890–1891), Олимжон (1892–1893), Бадалбек (1894–1896), Ҳожи Зоҳид (1896–1899) ва Коъкалдош (1899–1900) мадрасаларида таҳсил олган. Мадрасаларда оъқиб юрган пайтлари тараққийпарвар ёшлардан Ҳайрат ва Абдуқодир Махдумлар билан танишади. Бу вақтда Ҳайрат Ҳиндистонда чиқадиган «Ҳаблул матн» ва Мисрда чоп этиладиган «Чеҳранома» газетасининг, Абдуқодир Махдум эса «Таржимон» газетасининг оъқувчиларидан эдилар. Садриддин Айнийда ҳам газеталарни оъқишга қизиқиш уйғониб, доъстлари билан биргаликда газеталар билан танишиб, дунёда содир боълаётган воқеалар ҳамда оъзгаришлардан хабардор боълиб борган. Шунингдек, Аҳмад Дониш ва озарбайжон ёзувчиси Ҳожи Мароғийнинг асарларида акс этган илғор маърифатпарвар ғоялар ҳам Садриддин Айний ҳамда унинг доъстлари дунёқарашида оъзгаришлар ясайди. Натижада бухоролик бир гуруҳ ёшлар жамиятни ислоҳ қилиш мақсадида жипслашадилар ва жадид мактаблари ташаббускорларига айланадилар.
Фаолияти Абдуқодир Шакурий мактабидан оърнак олиб, Айний, Мунзим, Аҳмаджон Ҳамдий ва Ҳамидхоъжа Меҳрий каби тараққийпарварлар 1908 йил 23-октабрда Бухоро шаҳрининг Дарвозаи Саллоҳхона гузарида жойлашган Мирзо Абдулвоҳид Мунзим уйида форсий (тожик) тильда таълим берувчи жадид мактаби очадилар. Бу пайтда Айний Бухоро шаҳрида фаолият коърсатаётган татар зиёлиси Низом Собитий мактабида муовин вазифасида ишлар ва мактаб муаллими Абдураҳмон Саъдий мунтазам оъқиб борадиган Туркияда чиқадиган «Сиротул мустақим» (“Тоъғри йоъл”) номли ижтимоий-диний, илмий-бадиий журнал билан танишиб борарди.
Мактаб асосчилари янги мактабда самарали оъқитишни ташкил этиш учун дарслик, қоълланма ва адабиётларга зарурат мавжудлигини инобатга олиб, 1909 йил март ойида «Ширкати Бухоройи шариф» («Бухоройи шариф ширкати»)га асос соладилар. Ушбу ширкатнинг аъзолари 9 киши: Абдулвоҳид Мунзим, Садриддин Айний, Аҳмаджон Махдум (Ҳамдий), Аминжон Махдум, Усмонхоъжа Поълатхоъжаев, Ҳамидхоъжа Меҳрий, Мулла Низом Собитий, Абдураҳмон Саъдий ва Мирзо Абдулқодир Муҳиддиновлардан иборат боълган. Садриддин Айний «Бухоройи шариф ширкати» муассислигида 1909 йилда жадид мактаблари учун ёзган «Тартил ул-Қуръон» (“Қуръони Каримни оъқиш ва талаффуз қилиш қоидаларини оърганишга бағишланган китоб”), «Заруриёти диния» («Диннинг зарурати») ва «Таҳсиб ус-сибён» («Болалар тарбияси») номли китобларни нашр эттиради. Натижада мактаб оъқувчилари дарслик ва қоълланмалар билан таъминланади.
Тез фурсатда халқ орасида оброʼ қозонган Садриддин Айний ва Абдувоҳид Мунзим мактаби Бухоронинг мутаассиб уламолари қаршилигига учрайди. Ҳукуматнинг аралашуви билан 1909 йили мактаб фаолияти тоъхтатилади. Бундай вазиятда жадидлар маорифни ислоҳ қилишга оид дастурларининг кейинги босқичларини амалга оширишга киришадилар. Садриддин Айний ва Абдувоҳид Мунзимлар 1909 йилда «Тарбияйи атфол» жамиятини тузиш ишларида бош-қош боъладилар. Жамият таркибига 28 нафар аъзо киритилган боълиб, уларнинг 14 нафари раис, қози, мударрис ҳамда мулла ва муллозодалардан иборат боълган.
«Тарбия атфол» жамияти оъз фаолияти даврида қуйидаги ишларни амалга оширган:
Биринчидан, илмга чанқоқ ёшларга ҳар жиҳатдан: ҳам иқтисодий, ҳам маънавий ёрдам коърсатиб, Туркия ҳамда Россиянинг Қозон, Уфа, Боғчасарой шаҳарларига оъқувчилар юборди;
Иккинчидан, Туркия, Эрон ҳамда Россия мусулмон шаҳарларида нашр қилинган матбуот намуналари билан бухороликларни таништириб боришга киришди. Бухородаги Россия сиёсий агентлигининг ҳар қандай таъқиб ва тоъсиқларига қарамай, жамиятнинг сай-ҳаракати билан бундай нашрлар амирликда ҳам кенг тарқала бошлади;
Учинчидан, «Тарбияйи атфол» жамияти аъзолари ҳам оъринсиз сарф-харажатларга, тоъй ва маъракаларга сарф қилинадиган катта-катта харажатларга, исрофгарчиликларга қарши чиқдилар. Бундай маблағларни фарзандлар тарбиясига, уларни чет элларда оъқитиш учун сарф қилишга даъват этдилар;
Тоъртинчидан, жамиятининг ташаббуси билан 1912 йил 11 мартдан Янги Бухоро (Когон)да форс-тожик тилида «Бухоройи шариф» газетаси чоп этила бошланди. 1912 йилнинг 11 мартидан – 1913 йил 12 январгача 153 сони чиқди.
1910–1917 йилларда фаолият олиб борган жамият маърифатпарварлик ишлари, янги усул мактабларини ташкил этиш, таълим-тарбия тизимини ислоҳ этиш учун курашган боълса, 1917 йилга келиб сиёсий ташкилот тусига кирди.
1917 йил февралда Россияда амалга оширилган давлат тоънтариши Туркистон минтақасига ҳам оъз таъсирини коърсатди. Бу даврда Бухоро жадидларининг қарашларида боълиниш содир боълиб, оънг ва соъл гуруҳга ажралдилар. Бу ҳақда Айний: “Февраль инқилобидан кейин жамиятимиз уч марта йиғилди. Бу уч йиғилиш ҳам жанжал билан оътди. Мен таклиф қилдимки, жамият махфий ҳолда турсин, лекин ҳозирги талабга мувофиқ маълум бир аниқ дастур тузиб, аъзоларнинг сонини коъпайтириш керак. Жамият аъзолари очиқ ва ярим очиқ ҳаракатларга қатнашавермасинлар. Лекин йоъл-йоъриқларни жамиятдан олсинлар, мен деҳқонлар орасида ташвиқот оътказиш масалаларини қоъйдим ва модомики, ислоҳотнинг бир қисми ер солиғининг ислоҳоти экан, бу тоъғрисида деҳқонларни тайёрлаш керак, – дедим”, деб ёзади.
Россияда демократик тузум оърнатиш борасидаги ҳаракатлар ва ислоҳотларга эҳтиёж кучайиб бораётганини англаган Бухоро амири Саййид Олимхон 1917 йил 7 апрелда ислоҳот фармонини имзолайди. Шу муносабат билан Ёш бухороликлар шаҳарнинг Бозоргул гузарида жойлашган Ҳалим Ашуров уйида фармонни муҳокама қилиш учун мажлис чақирадилар. Бу йиғинда самарқандлик жадидлар муфти Маҳмудхоъжа Беҳбудий ва Қори Ҳайдарбеклар ҳам қатнашадилар.
Садриддин Айний, Абдувоҳид Мунзим, Фазлиддин Махдум, Муҳиддин Рифъат, Мирзашоҳ, Мирза Изатулло, ва Ҳамидхоъжа Меҳрийлар намойиш оътказишга қарши чиқадилар. Буларнинг фикри Маҳмудхоъжа Беҳбудий томонидан ҳам қоъллаб-қувватланади. Аммо Абдурауф Фитрат бошчилигидаги жадидлар бу тадбирни амалга оширишга қарор қиладилар ва 1917 йил 8 апрелда амирга оъз ташаккурларини билдириш учун йиғиладилар.
Бундан хабар топган амир пойтахтда тартибсизликлар келтириб чиқариши мумкин боълган бу намойишни тоъхтатиш, унинг иштирокчиларини қоълга олиш ва жазолаш боъйича буйруқ беради. Натижада жадидларнинг таниқли намояндалари Зиёвуддин Махдум, Аҳмад Наим, Мирзо Абулфаёз, Мирзо Аҳмад, Мирзо Назрулло Ғаффурзода, Мирбобо Муҳсинзода ва Абдурасуллар, шунингдек, жадидларни қоъллаб-қувватлаб турган ҳукумат арбобларидан Мирзо Саҳбо Вобкандий, Ҳожи Додҳоҳ ва Мирзо Абдуллолар қамоққа олинади. Намойишда иштирок этмаган боълсада, 9 апрель куни Садриддин Айний ҳам ҳибсга олинади ва 75 дарра калтакланади. Муваққат ҳукумат аралашуви билан тутқинликдан қутулган Садриддин Когондаги шифохонада 52 кун даволанади ва тузалгач, Самарқандга коъчиб оътади. Айнийга Абдуқодир Шакурий оъз уйидан жой берган ва уни Саидризо Ализода, Сиддиқий Ажзий, Саидаҳмад Васлий, Вадуд Маҳмуд каби маърифатпарварлар билан таништирган. Садриддин Айний шу даврдан оъзини сиёсатдан бутунлай узоқ тутиб, илмий ижодга киришган. Бироз вақт оътгач, Вадуд Маҳмуднинг синглисига уйланган.
1918 йил мартда Туркистон Халқ Комиссарлари совети раиси Фёдор Колесовнинг Бухоро амирлигига ҳужуми даврида Файзулла Хоъжаев ва маслакдошларининг босқинчилар томонида тургани Амир Олимхоннининг нафратига сабаб боълади. Икки оъртадаги ураш тугагач, амир Бухоро жадидларини ватанга хиёнат қилганликда айблаб, жисмонан йоъқ қилишга киришади. Натижада Ёш бухороликлар амир таъқибидан қочиб, Туркистон оълкасининг турли шаҳарларига муҳожирликка кетадилар.
Амир Самарқандга ҳам жадидларни қоълга олиш учун оъз одамларини юбориши Айнийни ҳам хавотирга солган ва Тошкентга коъчиб оътишга мажбур боълган. У бу ҳақда: “Мен бу вақтда Самарқандда боълиб, ҳанузгача аҳволим яхши эмас эди, қувватим йоъқ эди. Колесов воқеаларидан кейин амир ҳукумати Самарқандга ҳам оъз айғоқчиларини юборди. Самарқанд менинг яшашим учун хавфли жой боълиб қолди. Мен 1918 йил 22 апрелда Самарқанддан Тошкентга коъчиб бу ерда олти ой қолиб кетдим”, ёзади. Айний Тошкентда боълган вақтида шаҳардаги жадид мактабларига бориб, уларнинг оъқитувчилари билан мулоқот қилган, шаҳардаги тарихий ёдгорликлар билан танишган. Кейинчалик «Меҳнаткашлар товуши» газетасида коърган-кечирганлари асосида ёзилган «Тошкент хотиралари» мақоласини эълон қилган.
1918 йил 22-октабрда Тошкентдан Самарқандга қайтган Садриддин мактабда оъзбек-тожик тили адабиёти ва тарихидан дарс бера бошлайди. 1919 йилда Самарқанд маориф боълимида маъсул лавозимда иш бошлайди.
1920 йил июнда Ёш бухороликлар партияси етакчиси Файзулла Хоъжаевнинг таклифига биноан Садриддин Айний Тошкентга чақириб олинади. Бу ҳақда Айний «Қисқача таржимаи ҳолим» асарида: “… Бухоро оммаси Россия ва Туркистон большевикларидан ёрдам талаб қилар эди. Мен 1920 йилнинг июнида Бухоро Коммунистлари ташкилоти томонидан Тошкентга чақирилдим. Бу ерда бир ой туриб, менинг қаламимни талаб этган лойиҳа, баёнот ва бошқа нарсаларни икки тильда: тожик ва оъзбек тилларида ёзиб бердим”, деб қайд этади.
1920 йил центабрда Бухоро Халқ Совет Республикаси тузилгач, Садриддин Айний шу йилнинг 17-октабрида Бухоро Халқ Совет Республикаси Маориф Нозири Қори Йоълдош Поълатов номига хат ёзиб, унда Бухорода янги усулдаги мактаблар ташкил қилиш боъйича оъз фикр ва мулоҳазаларини баён қилади. Айний мактабларни очишда шошма-шошарликка йоъл қоъймаслик; оъқувчиларнинг ота-оналари орасида жуда эҳтиёткорлик билан тушунтириш ишларини олиб бориш; қабул қилинадиган оъқувчиларнинг сон ва сифатига алоҳида эътибор бериш; мактабда дарс берувчи муаллимларни тайёрлаш учун Москва, Қозон, Оренбург, Боку, Тошкент ва бошқа шаҳарлардан тажрибали оъқитувчиларни таклиф этиш; муаллимлар тайёрлаш курсларига 30 ёшгача боълган истеъдодли, ақлли кишиларни жалб қилиш боъйича оъз таклифларини тақдим қилган. Айний дарсликлар масаласида ҳам алоҳида тоъхталиб: “Туркистонда янгидан нашр қилинган китоблар қоълга киритмоқ ила баробар қаноат қилатурган бир даражада тил ва имло жиҳатидан Бухоро оъзбекларига мувофиқ эмасдир, хусусан соъз таълими жиҳатдан ҳам коъп мушкилотларга учраш мумкин. Чунки, коъпчилик нашр қилатурган дарсликлар усмонли турклар, татарлар ва чиғатой шевалари асосида ёзилган боълиб, ҳатто туркистонлик маҳаллий оъқувчи болалар учун ҳам бу китобларнинг тили оғирлик қилади”, деб ёзади мактубида.
1921–1923 йилларда Айний Бухоро Халқ Совет Республикасининг Самарқанддаги консулхонасида маслаҳатчи боълиб ишлайди. 1923 йилда БХСРнинг Самарқанддаги консулхонаси ёпилгач, Айний 1925 йилга қадар Самарқанддаги Бухгосторг (Бухоро савдо уйи)да мудир боълиб ишлайди.
Айний 1926 йилнинг 15 июнида Самарқандда таъсис боълган Тожикистон давлат нашриётига муҳаррир, илмий ва адабий консультант боълиб ишга киради ва 1933 йилнинг центабригача шу лавозимда ишлайди.
1927 йилда Самарқандда Олий педагогика институти (ҳозирги СамДУ) таъсис этилиб, Абдурауф Фитрат ва Садриддин Айний ушбу олийгоҳда оъзбек мумтоз адабиёти кафедрасини ташкил этилишининг ташаббускорлари боълганлар.
Садриддин Айний 1936-1938 йилларда оън беш минг соъздан иборат тожик адабий тили луғатини тузади. 1939 йилда Душанбе шаҳар Советига депутат этиб сайланади. 1943 йил 4 ноябрда Оъзбекистон ССР Фанлар Академияси тузилгач, академик этиб сайланган.
Садриддин Айний 1946 йилдан 1950 йилгача СамДУнинг оъзбек адабиёти кафедрасига мудирлик қилган. 1951 йилда Тожикистон Фанлар академияси ташкил этилгач, унинг биринчи президенти этиб сайланган.
Илмий-адабий мероси 1890–1895 йилларда «Сифлий», «Муҳтожий» ва «Жунуний» каби тахаллуслар билан шеърлар машқ қилган Садриддин 1896 йилдан «Айний» тахаллуси билан ижод қилган.
1919 йили бошланғич синфлар учун «Соли нахустин» («Биринчи йил») алифбе китобини ёзади. 1918-1920 йилларда Самарқандда тожик тилида чиқадиган «Шуълаи инқилоб» («Инқилоб шуъласи»), “Болалар йоълдоши”, «Таёқ» журналлари ва «Меҳнаткашлар товуши», «Зарафшон», «Ҳуррият» газеталарида мақолалари билан иштирок этади. Биргина «Шуълаи инқилоб» ҳафталик журналида Айнийнинг «Син Мим», «Қоф-Син», «Син Хо», «Син», «Хо», Син Қоф”, «Сод Айн» ҳамда «Сод Айний» имзоси билан 67 та мақоласи, 30 дан ортиқ шеър ва мақолалари чоп этилган. Айний «Таёқ» журнали, «Меҳнаткашлар товуши» газетаси ва бошқа матбуот нашрларида «Сарсон», “Фуртакигоъй”, «Толесиз», «Азғич», «Таёқ», «Зимғойиб», «Бузина», «Баттол», “Роъзадор” каби имзо ва тахаллуслар билан ҳажвий шеърлар ҳамда мақолалар чоп эттирган.
Давлат ва жамоат ишлари билан бир вақтда Садриддин Айний ижод ва таржима ишлари билан шуғулланган. 1921 йили Абдулмоъмин Сатторий (оълкашунос олим, 1925 йил 23 июлда сил касалидан вафот этган) Абу Тоҳирхожанинг «Самария» асарини форс тилидан оъзбек тилига таржима қилган боълиб, бу таржима 1925 йили Айний томонидан таҳрир қилинган ва нашрга тайёрланган. Айний Сатторий таржимасига айрим тузатишлар киритиш билан бирга, унга соъз боши ва зарур атамаларга изоҳлар ҳам ёзган. Аммо асар нашрга тайёрланганича қолиб кетган ва ҳозирда Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қоълёзмалар фондида сақланмоқда. Шунингдек, француз ёзувчиси Фердинанд Дюшеннинг «Ҳилол» («Янги чиққан ой») асарини таржима қилиб, «Қамар» номи билан нашр эттирган. Публицист ёзувчи М.Булленинг «Инқилобий курашларда хотин-қизлар» ва Виктор Гюгонинг «Сеҳрли сарой» асарини оъзбек тилига таржима қилган.
Садриддин Айний «Бухоро манғит амирлигининг тарихи» (1921), Бухоро жаллодлари” (1922), «Одина», «Қиз бола ёки Холида» (1924), «Тожик адабиётидан намуналар» (1926), «Қул бобо ёки икки озод» (1928), «Дохунда» (1927-1929, тожик тилида) «Қуллар» (1934, оъзбек тилида), “Фирдавсий ва унинг «Шоҳнома»си ҳақида” (1934), «Эски мактаб» (1935), “Судхоърнинг оълими” (1939), Шайхурраис Абу Али ибн Сино” (1939), «Устод Рудакий» (1940), «Шайх Муслиҳиддин Саъдий Шерозий» (1942), «Алишер Навоий» (1948), тоърт қисмдан иборат «Эсдаликлар» (1949-1954) каби илмий ва бадиий асарлар яратган.
Оиласи Самарқандлик жадид Вадуд Маҳмуднинг синглисига уйланган. Бир қиз ва бир оъғли боълган: Холида ва Камол.
Оълими Истеъдодли адиб, шоир ва олим Садриддин Айний 1954 йил 15 июнда Душанбе шаҳрида 76 ёшида вафот этган.
Охирги янгиланган вақти: 2025 йил 13-ноябр