2015 йил 13-май

VIII Республика Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 апрелидаги №266-Ф сонли фармойишига асосан 2015 йилнинг 19-21 май кунлари Тошкент шахрининг АО МКК “Ўзэкспомарказ”ида Инновацион ғоя, технология ва лойиҳаларнинг VIII Республика ярмаркаси бўлиб ўтади.

“Ўзкимёсаноат” ДАК кўргазмада корхоналарда ўзлаштирилган янги кимёвий маҳсулотлар турлари, сўнгги йилларда ўзлаштирилган янги инновацион маҳсулотларнинг буклетлари ҳамда инновацион ишланмаларга бўлган талаблари билан иштирок этади.