2023 йил 19-апрел

Жорий йилнинг 18 апрель куни «Ўзкимёсаноат» АЖ ва Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ҳамда Тошкент кимё-технология институти талабалари учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда «Ўзкимёсаноат» АЖда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган лойиҳалар тўғрисида сўз борди. 
Шу билан бирга, учрашув давомида 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдум тўғрисида талабаларга мутахассислар томонидан маълумотлар берилди. Шунингдек, талабалар иштирокида конституцияга оид саволлар асосида викторина ўтказилди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

source:

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти

https://new.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uzkimyosanoat-aj-yoshlar-ishlari-agentligi-tkti-talabalari-uchrashuv