2016 йил 3-август

“Учкураш” мусобақаси ўтказилди

Вазирлик ва идораларнинг таркибидаги қутқарув отрядлари, хизматчи ва харбий хизматчиларининг фавқулодда вазиятлар вақтида самарали қидирув-қутқарув ишларини олиб боришлари, уларнинг бу борадаги билим-кўникмаларини ошириш, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги қутқарувчилар билан соҳа йўналиши боўича ўзаро малака алмашиши учун Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш давлат қуйи тузилмалари ўртасида “Учкураш” мусобақасига асос солинди.

Жорий йилнинг 25-31 июл кунлари “Ўзбекнефтегаз” МХК, “Ўзимёсаноат” АЖ, “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспексияларининг терма жамоалари мазкур “Учкураш” мусобақасида ўзаро беллашдилар. Беллашув натижаларига кўра:

  • 1-чи ўринни “Ўзкимёсаноат” АЖ  жамоаси .
  • 2-чи ўринни “Ўзбекфтегаз” МХК  жамоаси
  • 3-чи ўринни “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспексияси  жамоаси эгаллади.

source:

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти

https://new.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/uchkurash-musobaqasi-utkazildi