2015 йил 29 апрелда “Максам - Чирчиқ” АЖда корхонанинг фуқаро муҳофазаси тузилмалари Чирчиқ шаҳрининг Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимининг хизматлари билан биргалашиб ҳамкорликда ишлаш кўникмаларни такомиллаштириш бўйича кўргазмали махсус-тактик машқи ўтказилди.
Машқ давомида техноген хусусиятга эга шартли фавқулодда вазиятни бартараф этиш бўйича вазифалар бажарилди.
Кўргазмали махсус - тактик машқига 438 нафар киши ҳамда 34-та махсус ва муҳандислик техника воситалари жалб этилди.
source:
"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти
https://new.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/maksam-chirchiq-azhda-mashqlar-utkazildi