2021 йил 9-феврал

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети Тошкент шаҳридаги филиали талабалари “Аммофос-Максам” АЖга ташриф буюрдилар

Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технологиялари университети Тошкент шаҳридаги филиали талабалари “Аммофос-Максам” акциядорлик жамияти фаолияти билан яқиндан танишдилар. Талабаларнинг корхонага ташрифи ўқув ишлаб чиқариш амалиёти доирасида ташкил этилди.

Ташриф давомида талабалар “Аммофос-Максам” акциядорлик жамияти фаолияти ҳамда корхона лабораторияси фаолияти билан танишдилар.

Тадбир сўнггида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.

 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати   

source:

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти

https://new.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/ammofos-students