2013 йил 1-январ

"Навоийазот" акциядорлик жамияти

Самадов Фаррух Хамзаевич

Самадов Фаррух Хамзаевич

"Навоийзот" АЖ Бошқарув раиси

Қабулхона: +998792292202

Девонхона: +998792292236

Матбуот хизмати: +998792292403

Ишонч телефони: +998792244111

Электрон почта манзили: office@navoiyazot.uz

EXAT почта манзили: navoiyazot@exat.uz

Манзил: 210100, Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Навоий шаҳри, 5

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг асосий турлари Аммиакли селитра, аммоний сулфати, нитрон толаси, уксус кислотаси, цианли натрий, азот кислотаси, углеродоксиди гази, метанол, техник солян кислотаси, полиакриламид, газ ҳолатли аргон, формалин, суюқ хлор, унифлок, КФ смоласи, ацетилен, фосфорли аммиакли селитра, “А” маркали метанол, диметил эфир ва бошқалар
Ишлаб чиқаришда зарур бўлган асосий хом-ашё Табиий газ, катионли ранг берувчи моддалар, катализаторлар, сорбитал, сорбитан, гидроксинон, моноэтаноламин, калцийлаштирилган сода, техник туз, порофор, изопропил спирти, диизопропил эфири, итакон кислотаси, темир купорос, олтин гугурт, термолан, триамон
Асосий маҳаллий истеъмолчилар Қишлоқ хўжалиги, НТМК, «Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналари, «НавоийИЭС» АЖ, «Чкалов номидаги ТАИЧБ» АЖ, ТТЗ, «ЮПК» АЖ
Асосий чет эллик истеъмолчилар Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Хитой, Покистон, Туркия, Украина

 

Навоий кимё комбинати қурилишининг дастлабки шарт шароитлари
Ўзбекистон кимё саноати Навоий кимё комбинати қурилиши бошлангунга қадар собиқ совет иттифоқига минерал ўғитнинг 7%дан кўпроғини етказиб берар эди. Уларни ишлаб чиқариш бўйича аҳоли жон бошига ўрта иттифоқ кўрсаткичларидан ўзиб кетганди.

Барибир республикада минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажми қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларини қондиролмасди, шунинг учун ўғитни мамлакатнинг бошқа ҳудудлари, масалан, ғарбий Сибир ва Украинадан, шунингдек четдан олишга тўғри келарди.
Ўзбекистонда минерал ўғитларга бўлган талаб 1965 йилда 3460 минг тоннани, жумладан азотли ўғитга 2032 минг тоннани ташкил этди. Лекин бор йўғи 2146 минг тонна, жумладан, 1338 минг тонна азотли ўғит ишлаб чиқарилган эди.

Бухоро вилояти ҳудудида очилган табиий газ конлари фойдаланишга топширилгач, Ўзбекистонда минерал ўғитлар ишлаб чиқарилиши тез суръатда ўсиши учун кенг имкониятлар яратилди. Бухоро табиий газ конларидан хомашё сифатида фойдаланиш истеъмолчиларнинг азотли ўғитга бўлган талабини тўла қондирди.
Буларнинг ҳаммаси, шунингдек, йирик Навоий ГРEСи қурилиши Навоий шаҳрида табиий газни комплекс равишда қайта ишлаш базасида аммиакли селитра ва органик ишлаб чиқариш цехлар гуруҳи билан нитрон толаси ишлаб чиқаришга замин яратди.
 

Навоий кимё комбинати лойиҳалаштириш
Навоий кимё комбинатини лойиҳалаштиришда собиқ иттифоқнинг 10 дан ортиқ йирик компаниялари иштирок этди. Бундан ташқари аммиак ишлаб чиқариш 3 навбати лойиҳасини қайта ишлашда Чехословакия лойиҳалаштириш компанияси иштирок этди. Комбинат қурилишида бош лойиҳаловчи азот саноати давлат институти ( АСДИ), 1970 йилдан бошлаб эса АСДИ нинг Чирчиқ филиали бўлди.
Навоий кимё комбинати ишлаб чиқариши бўйича қуйидаги асосий лойиҳалар ишланди:
•    аммиак;
•    кучсиз азот кислотаси ( 5,6 атм и 7,3 атм босим остида);
•    аммиакли селитра;
•    ацетилен ишлаб чиқариш бўйича органик мажмуа цехлари;
•    сирка кислотаси;
•    ацетальдегид;
•    нитрил акрил кислотаси (НАК);
•    сульфат аммоний;
•    хлорид кислота;
•    цианли натрий;
•    нитрон толаси ишлаб чиқариш.
 

Навоий кимё комбинатини ишга тушириш ва кенгайтириш
1964 йил 31 декабрда Давлат қабул комиссияси аммиакли селитра ва кучсиз азот кислотаси ишлаб чиқариш объектларини умумий «яхши» баҳо билан фойдаланишга топшириш қарорини имзолади. Ушбу кун Навоий кимё комбинати ишга тушган сана ҳисобланади. Икки кун олдин 1964 йил 29 декабрда Исламкул Джумабаевич Саипов сменасида 1-аммиакли селитра ишлаб чиқарилди. 
Орадан уч ой ўтиб,1965 йил 8 мартда Владимир Григоревич Усачев сменасида биринчи аммиак олинди. Шу кунгача ўғит келтирилган аммиакдан ишлаб чиқариларди. 1965 йил мартда ишлаб чиқариш лойиҳа қуввати (йилига 110 тонна) 1965 йил 31 мартда аммиак ишлаб чиқариш 1-навбатини фойдаланишга топшириш бўйича акт имзоланди. 1965 йил ноябрда Бухоро вилоятида қурилиш майдончаларида кутилган, 1967 йил ёзда аммиакли сувнинг биринчи тонналарини олишда, Навоий саноат участкалари ва асосан қишлоқ хўжалиги жуда муҳтож бўлган баллонларни техник кислород билан тўлдириш бўлими ишга туширилиши бутун корхона учун катта аҳамиятга эга воқеа бўлди. 1968 йил июнда углерод икки оксиди бўлими ишга туширилди. 

Органик мажмуа цехлари қурилиши 1965 йилда бошланди. 1965 йил август ойида углекислота, цианли натрий, хлорид ва сирка кислоталари, ацетилен, ацетальдегид ва сульфат аммоний ишлаб чиқариш цехлари ишга туширилди. 1973 йил апрелда нитрил акрил кислотаси (НАК) нинг биринчи тонналари олинди. 

Янги «туғилган» комбинат ўша вақтда ҳайратланарли даражада тез ўсди ва ривожланди.
1970 йил 31 декабрда ацетилен, ацетальдегид ишлаб чиқариш объектлари фойдаланишга топширилди.
1971 йил 7 январда биринчи газсимон аммиак, 8 январь кечаси азот кислотаси олинди. 
1971 йил 9 январда грануляторга эритма келиб тушди ва томчилар оқими пастга йўналди. Транспортер селитра билан тўлди. Кимё комбинатининг 3 навбатида 1- аммиакли селитра шу тарзда олинганди. 
1971 31 мартда қуйидагилар қаторга қўшилди:
•    Кучсиз азот кислотаси 3-навбати амалдаги цехи;
•    Аммиак селитраси ишлаб чиқариши 3-навбати объектлари;
•    Аммиак ишлаб чиқариши 3-навбати объектлари.

Нитрон толаси ишлаб чиқариши 1 навбати қурилиши 1970-1971 йилларда амалга оширилди. 1971 йил 25 октябрда («келтирилган» НАКда) технологик ип ишлаб чиқариши ишга туширилди. 1973 йил июнда тўлиқ ишлаб чиқариш қувватида ишлашга эришилди. 

1975 йил Навоий кимё комбинати «Навоиязот» ишлаб чиқариш бирлашмасига айланди.
1988 йилда биринчи бор тиомочевина ишлаб чиқариш ускунаси ишга тушди, шунингдек, хлорид кислотаси ишлаб чиқариши ҳам йўлга қўйилди. 
2001 й. «Лурги» номли немис фирмаси лойиҳаси асосида суюқ хлор, хлор маҳсулотлари ва каустик сода ишлаб чиқарувчи цех фаолиятига ибтидо ясалди. 
1991-2014 йиллар оралиғида 14 хил янги маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилди:
1.    «Унифлок», препарати,1991 йил;
2.    ЭД-20, ЭД-16, ЭД-40 маркали эпоксид-дианли елимлар, 1992 йил;
3.    КФЖ, КС – 11 маркали карбамидоформалдегид елимлар, 1992 йил;
4.    Сувда эрувчан К-4, К-9 препаратлари,1993 йил;
5.    Полиакриламид ПАА-гель, 1993 йил;
6.    Доналанган полиакриламид, 1994 йил;
7.    «А»маркали метанол, 1999 йил;
8.    37 % ли Формалин –2000 йил;
9.    Каустик сода, 2001 йил;
10.    Цианид кислотаси, 2001 год;
11.    Натрий гипохлориди, 2001 йил;
 

source:

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти

https://new.uzkimyosanoat.uz/uz/company/enterprise/manufacture/navoiazot