2025 йил 17-июл
Молиявий ресурсларни таҳлил қилиш ва бошқариш департаменти
Намозов Фарид Озодович
"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти Молиявий ресурсларни таҳлил қилиш ва бошқариш департаменти бошлиғи
Телефон рақами: +998781407484
Электрон почта манзили: f.namozov@uks.uz
Меҳнат фаолияти
| 2023 й. - ҳ.в. |
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Молия, ғазначилик операциялари ва харидлар департаменти бошлиғи, Молиявий ресурсларни таҳлил қилиш ва бошқариш департаменти бошлиғи |
| 2020-2023 йй. |
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Молия, ғазначилик операциялари ва харидлар департаменти бош мутахассиси |
| 2019-2020 йй. |
“Навоий кон-металлургия комбинати” Давлат корхонаси режалаштириш ва иқтисодий бошқармаси 1-тоифали иқтисодчиси |
| 2018-2019 йй. |
“Navoiyazot” акциядорлик жамияти молия бўйича директори |
| 2017-2018 йй. |
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш ҳаражатлари таҳлили, таннархни қисқартириш ва ресурсларни тежаш бошқармаси бош мутахассиси |
| 2015-2017 йй. |
“Navoiyazot” акциядорлик жамияти бошқаруви режа-иқтисодиёт бўлими бошлиғи ўринбосари |
| 2013-2015 йй. |
“Navoiyazot” очиқ акциядорлик жамияти бошқаруви режа-иқтисодиёт бўлими иқтисодчиси |
| 2011-2013 йй. |
“Navoiyazot” очиқ акциядорлик жамияти 312-цех (таъмир-қурилиш цехи) иқтисодчиси |
| 2010-2011 йй. |
“Navoiyazot” очиқ акциядорлик жамияти 201-цех (тиомочевина ишлаб чиқариш) иқтисодчиси |
| 2006-2010 йй. |
Навоий давлат кончилик институти талабаси |
Вазифалари
- Жамиятнинг молиявий стратегиясини ишлаб чиқиш ва унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш чораларини кўриш;
- Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнида барча турдаги ресурслардан максимал даражада самарали фойдаланиш ҳамда максимал фойда олиш учун компаниянинг молиявий ресурслари ҳаракатини бошқаради ва бозор шароитида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги молиявий муносабатларни тартибга солиш;
- Тасдиқланган молиявий кўрсаткичларни Жамият таркибига кирувчи бўйсунувчи хўжалик юритувчи субъектларга етказишни мувофиқлаштириш;
- Сармояларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
- Жамият таркибига кирувчи тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини молиялаштириш манбаларини, шу жумладан қисқа ва узоқ муддатли кредитлаш, бюджетдан молиялаштириш, қимматли қоғозларни чиқариш ва сотиб олиш, қарз маблағларини жалб қилиш ва ўз маблағларидан фойдаланиш манбаларини белгилаш;
- Ҳар бир маблағ манбасига нисбатан юзага келиши мумкин бўлган молиявий хатарларни баҳолаш ва уни камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.