2025 йил 17-июл

Инвестиция лойиҳаларни мониторинг қилиш бўлими

Тешабоев Жасурбек Эркинович

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти Инвестиция лойиҳаларни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи

 

Телефон рақами: +998781407404

Электрон почта манзили: j.teshaboyev@uks.uz

 

Меҳнат фаолияти

2024-й. - ҳ.в. "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти Инвестиция лойиҳаларни мониторинг қилиш бўлими бошлиғи
2023–2024 йй “Ўзкимёсаноат” Акциядорлик жамияти Инвестиция фаолиятини истиқболли ривожлантириш департаментининг Кимё ва газ-кимё технологик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш лойиҳа офиси Инновацион кластер ва кичик технопарклар гуруҳи менежери
2023 й Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси бошқармасининг Йўл -транспорт инфратузилмаси бўлими бошлиғи
2023 й Иқтисодиёт ва молия вазирилиги Энергия ресурсларига узоқ муддатли эҳтиёжларни баҳолаш ва моддий балансларни шакллантириш бошқармаси бош мутахассиси
2022–2023 йй Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирилиги Ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари
2019–2022 йй Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирилиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлиги тадқиқотлари маркази Меҳнат унумдорлигини ошириш ва тежамкор ишлаб чиқаришни жорий этиш бўлими бошлиғи
2018–2019 йй Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси шўъба мудири, бошқарма бошлиғи ўринбосари
2016–2018 йй Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси транспорт, муҳандислик коммуникациялари ва коммунал соҳани ривожлантириш бўлими бошлиғи
2015–2016 йй “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компаниясининг йўловчи ташишни мувофиқлаштириш ва йўналишлар тармоғини оптималлаштириш бўлими бошлиғи
2013–2015 йй Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиси
2012–2013 йй Тошкент вилояти ҳокимлигининг йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти Тарифларни прогнозлаштириш ва шакллантириш бўлими етакчи мутахассиси, Барча йўловчи ташиш йўналишларини ва ҳаракатини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи
2011–2012 йй “Ангрен цемент комбинати” очиқ акциядорлик жамияти комерция бўйича бош директор ўринбосари, бош директор вазифасини бажарувчи, бош директор
2009–2011 йй “Оҳангарон неруд” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси автотранспорт бўйича бош директор ўринбосари
2008 й “Олмалиқ автомобилчилари” хусусий корхона директори
2001–2007 йй “Олмалиқ транспорти” бошқармаси мутахассиси

 

Вазифалари

  • Тармоқдаги инвестиция фаолиятини истиқболли режалаштириш, ривожлантириш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш;
  • Янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, таҳлил қилиш, асослаш ва амалга ошириш механизмларини шакллантириш;
  • Ички ва ташқи инвесторлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, инвестицияларни жалб этиш ва уларни самарали ўзлаштиришни таъминлаш;
  • Инвестиция дастурлари, ривожланиш концепциялари ва лойиҳа портфелларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш бўйича раҳбарлик қилиш;
  • Тармоқ корхоналарида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича мониторинг олиб бориш, таҳлил қилиш ва муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;
  • Халқаро молия институтлари, банклар, донор ташкилотлар ва стратегик шериклар билан ҳамкорликда инвестиция ресурсларини жалб қилиш ишларини мувофиқлаштириш;
  • лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш (бизнес-режа, молиявий моделлаштириш, ИЧТ – ички чегарали таъсир ва бошқалар асосида);
  • ҳудудий ва соҳавий инвестиция салоҳиятини баҳолаш, янги истиқболли йўналишлар бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • тегишли давлат органлари билан инвестиция сиёсати ва лойиҳаларни мувофиқлаштириш юзасидан мулоқот ва ҳамкорликни амалга ошириш;
  • Инвестициявий хатарлар ва хавфларни таҳлил қилиш, уларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

source:

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти

https://new.uzkimyosanoat.uz/uz/company/department/investitsiya-loyihalarni-monitoring-qilish-bolimi