2025 йил 19-июл

Бошқарув раисининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси

Абдурахманова Санобар Махаммадаминовна

"Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси 

 

Телефон рақами: +998781407452

Электрон почта манзили: s.abduraxmanova@uks.uz

 

Меҳнат фаолияти

2021 й. - ҳ.в. "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси 
2021-2023 йй Наманган давлат университети эркин тадқиқотчиси
2021-2021 йй. Наманган давлат университети филология факультети ўзбек адабиётшунослиги кафедраси ўқитувчиси
2020-2021 йй. Мингбулоқ тумани ҳокимининг ўринбосари- Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи
2018-2020 йй. Мингбулоқ тумани ҳокимининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси
2018-2018 йй. Республика Маънавият ва маърифат маркази Мингбулоқ тумани бўлими раҳбари
2015-2018 йй. Мингбулоқ тумани “Келажак зиё гулшани” нодавлат таълим муассасаси директори
1997-2015 йй. Мингбулоқ тумани 13 сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси
1992-1997 йй. Наманган давлат университети талабаси

 

Вазифалари

  • “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурлар ва «йўл хариталари»нинг ижросини ташкил этиш;
  • Маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги ишларни танқидий-таҳлилий ўрганиш, бу борада аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • Ишлаб чиқилаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, буйруқлар ва бошқа ички ҳужжатларни давлат тилида тўғри тузиш бўйича ишларни амалга ошириш ва назорат қилиш;
  • Ташкилот фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзбек тилида ишлаб чиқилишида фаол иштирок этиш орқали давлат тилининг мукаммаллашувига хизмат қилиш ҳамда соҳага оид атамаларни тўғри қўллаш бўйича тавсиялар бериш;
  • Ходимларнинг давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, улар ўртасида давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш, шунингдек, тизимда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича тадбирлар ташкил этиш.